Taekwondo ITF: АҚШдаги халқаро турнирда мадҳиямиз янгради (+фото)

Taekwondo ITF:  АҚШдаги халқаро турнирда мадҳиямиз янгради (+фото)

АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида спортнинг таэквондо ITF тури бўйича 16 маротаба нуфузли “Биг Эпл” халқаро турнири ўтказилди. Унда мусобақа мезбонлари Америка Қўшма штатлари, Канада, Коста-Рика, Доминикан Республикаси, Мексика, Гондурас, Аргентина ва Ўзбекистон каби таэквондонинг ITF йўналиши анча ривожланган давлатлардан спортчилар иштирок этишди.

Мусобақада спортчилар таэквондо ITFнинг 3 йўналиши бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз байроғини сарбаланд кўтарилишига, мадҳиямиз жаранг сочишига спортчилар О. Жалилов ва А. Ҳамидуллайевлар сабабчи бўлди.

Жумладан, мусобақанинг тул баҳсларида Ҳамидуллайев Абдужаббор олтин медалга сазовор бўлди. Жалилов Ойбек эса кумуш медал соҳибига айланди. Шунингдек, О.Жалилов - 90 кг вазн тоифасида массоги баҳсларида ҳам яна битта кумуш медални ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Шу тариқа вакилларимиз Тошкентга 1та олтин, 2 та кумуш, жами 3 та медал билан қайтишадиган бўлди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар