Тараққиёт стратегияси: 2026 йилга бориб юртимизда қуёш ва шамол электр станциялари қуввати 8 000 МВтга етказилади

Тараққиёт стратегияси: 2026 йилга бориб юртимизда қуёш ва шамол электр станциялари қуввати 8 000 МВтга етказилади

2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 млрд куб метр табиий газни тежашни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳаси тайёрланади.

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, унда:

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилади. Унга кўра:

- Умумий қуввати 4 000 МВт бўлган 8 та шамол электр станцияси қурилади:

▪️ 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 600 МВт бўлган 4 та;

▪️ 2025-2026 йилларда Республика бўйлаб умумий қуввати 2 400 МВт бўлган 4 та шамол электр станциялари ишга туширилади.

- Умумий қуввати 4 000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади:

▪️ 2023 йилда Навоий, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жами қуввати 1 100 МВт бўлган 4 та;

▪️ 2024 йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 900 МВт бўлган 5 та;

▪️ 2025-2026 йилларда Республика бўйлаб жами қуввати 1 800 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.

▪️ 2030 йилга қадар қуввати 1 МВтгача бўлган кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳажми 1 000 МВтга етказилади.

- Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини бошқариш тизими ривожлантирилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар