TBC Uzbekistan ўз фаолиятини 2020 йилнинг июн ойида бошлайди

TBC Uzbekistan ўз фаолиятини 2020 йилнинг июн ойида бошлайди

TBC PLC гуруҳи банкнинг устав капиталига 12,6 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди ва 2020 йил охирига қадар қўшимча 9,4 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Жорий йил охирига келиб капиталнинг яна ўсиши кутилмоқда. Потенциал янги акциядорлар, шу жумладан Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ва Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси ички келишувлар натижаларидан келиб чиқиб, иштирок этишга қизиқиш билдирдилар. TBC PLC 51%лик мажоритар улушга эга бўлган акциядор бўлиб қолади.

TBC PLCнинг стратегик дастури Ўзбекистонда жисмоний шахслар ҳамда майда, кичик ва ўрта корхоналар каби мижозлар учун банк экотизиминининг янги авлодини яратишни ўз ичига олади. Шу билан бирга, асосий урғу рақамли иш юритиш ва яқин ҳамкорлик қилиш каналларига берилади. Айни дамдаги вазият ва Covid-19нинг таъсирини эътиборга олган ҳолда, банк ўз бизнес-моделини қўшимча муқобиллаштирди: активлар билан ишлашни енгиллаштириш ва иқтисодий фойда келтирувчи амалиётларни жорий этишдир. Шунингдек, жисмоний филиалларнинг режалаштирилган сони қисқартирилади.

Банк ушбу босқичда таклиф қилаётган банк маҳсулотларининг турлари қуйидагилардан иборат:

  • Амалдаги ҳисоблар ва омонат ҳисоблари;
  • Нақд пул кўринишидаги кредитлар, иш ҳақи гаров кредитлари ва автокредитлар;
  • Карталар бериш, мобил илова ва транзакция имкониятларини тақдим этиш, хусусан, ва шу билан бирга чекланмаган P2P турдаги транзакциялар, пул кўчирмалари ва коммунал тўловлар.

ТВС, шунингдек, молия амалиётларини банкдан мижозларга хизмат кўрсатиш пунктларига кўчиришни режалаштирди. Payme шуъба филиали эса банкдан алоҳида ишини давом эттиради. Аммо бу икки компания яқин ҳамкорликда ишини давом эттираверади.

Банкни бошқариш тажрибали раҳбар - бош ижро этувчи директор Сандро Ртвеладзе зиммасига юклатилади (раҳбар органлар унинг номзодини якуний тасдиқлашидан сўнг). Бундан аввал у Bayport Financial Servicesда чакана банк хизматлари гуруҳининг раҳбари лавозимида ишлаган. Аввалроқ эса Грузиядги Liberty Bankнинг бош директор ўринбосари сифатида фаолият юритган. .

TBC PLC бош раҳбари, жаноб Вахтанг Буцхирикидзенинг изоҳи: “Сўнги йилларда амалга оширилган тинимсиз ҳаракатларимиз, ниҳоят мукофотлангани ва биз Ўзбекистонда банк амалиётларимизни бошлаш учун лицензия олганимиздан жуда ҳам хурсандман. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумат органларига, уларнинг қўллаб-қувватлаганлари ҳамда яқин ҳамкорликлари учун ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Бу Гуруҳ тарихида янги саҳифа, у келажакда мазкур минтақада бизнинг ривожланишимиз учун катта имкониятлар эшигини очади. Ушбу янги йўлни биз ҳаяжон ва завқ билан бошлаяпмиз. Барча томонлар манфаати учун улкан ва ёрқин натижаларга эришишга интилиб фаолият юритишга ҳаракат қиламиз.

TBC, Ўзбекистон Бош ижро этувчи Директор лавозимига номзод, жаноб Сандро Ртвеладзедан изоҳ: “Ўзбекистонда TBCнинг тажрибали жамоасига қўшилганимдан ғоят хурсандман. Шунингдек, Ўзбекистон Марказий банкининг қўллаб-қувватлагани учун ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Бу фаолиятимизни режалаштирилган муддатларда бошлаш имконини беради. Нисбатан арзон ва енгиллаштирилган активлар бизнес-модели, шунингдек, Ўзбекистонда узоқ муддат иш юритишга оид умидларимиз умумий мақсадларга тезроқ эришишга янада кучлироқ ишонч хосил қилиш мумкинлигини англатади.

TBC PLC Банклар Гуруҳи ҳақида маълумот:

TBC PLC гуруҳи масъулияти чекланган оммавий компания. Компания Aнглия ва Уэлсда 2016-йилнинг феврал ойида рўйхатга олинган. TBC PLC гуруҳи 2016-йилнинг 10-августидан AO TBC Bank (“TBC Bank”) нинг ота-компаниясига айланди. TBC PLC TBCG белгиси остида Лондон фонд биржасида котировкаланади ва FTSE 250 индексининг ташкилий қисми ҳисобланади.

TBC Банк, ўзининг филиаллари ва шуъба компаниялари билан бирга, Грузияда етакчи универсал банк гуруҳи ҳисобланади. Грузия Миллий Банки маълумотларига кўра, банк 2019-йилнинг 31-декабр ҳолати бўйича кредитлар бозорининг умумий ҳиссасидан 39,5%, нобанк депозитларнинг 39,0%ига эгалик қилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар