2022 йил 1-чорак якунлари бўйича Жиззах вилояти иқтисодий ривожланининг асосий кўрсаткичлари

2022 йил 1-чорак якунлари бўйича Жиззах вилояти иқтисодий ривожланининг асосий кўрсаткичлари

2022 йил 1-чорак якунларига кўра вилоят иқтисодиёти асосий тармоқлари юқори ўсиш суръатларига эришди.

Йил якунларига кўра ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 4,2 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 104,7%ни, ЯҲМ таркибидаги қишлоқ, хўжалиги улуши 33,0% (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 пунктга кам), саноат улуши 18,5% (+3,7), қурилиш ишлари улуши 6,7% (-0,8), хизматлар улуши 41,8% (ўзгаришсиз), ташкил этди.

Айрим соҳаларда юқори ўсиш суръатлари кузатилди, жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари 195,5% (1-ўрин), чакана савдо айланмаси 122,0% (1-ўрин), хизматлар 116,5% (4-ўрин) ни ташкил этди.

Вилоят жон бошига айрим иқтисодий кўрсаткичларда республикада юқори ўринларда. Жумладан, аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (1586,6 минг.сўм) 2-ўрин, чакана савда айланмасида (1678,4 минг сўм) 5-ўрин, асосий капиталга инвестицияларда (1246,8 минг.сўм) 6-ўрин, ЯҲМ ҳажмида (2879,5 минг.сўм)да 7-ўринда.

Ўсиш суръатлари ва аҳоли жон бошига кўрсаткичлар юқорилигига қарамасдан вилоятнинг республика иқтисодиётидаги улуши пастлигича қолмоқда.

Жумладан, ЯИМ (2,6%), саноат (2,0%), хизмат (2,4%), қурилиш ишларида (2,6%) соҳаларида 13-ўрин, экспортда (0,9%) 14-ўрин.

Улуғбек Хўжақулов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жиззах филиали бош илмий ходими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар