Тўқимачилик саноатини юксалтириш
Сўнгги йилларда мамлакатимиз тўқимачилик саноатида туб миқдор ва сифат ўзгаришлари юз берди. Шу вақт мобайнида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 5,1 бараварга ошди. 2016-2021 йилларда тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти 6,2, пайпоқ маҳсулотлари экспорти эса 15 433 фоизга ўсди. Умумий экспортда тўқимачилик саноатининг улуши 17,7 фоизга етди. Экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг турлари эса 450 дан ошди.
Мамлакатимизда 2016 йилдан бошланган янги даврда тўқимачилик саноати шиддатли даражада ривожланиб, Ўзбекистон иқтисодиётининг драйверларидан бирига айланди. Қисқа фурсатларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж (кейинги ўринларда тўқимачилик) саноатини ривожлантириш учун зарур ҳуқуқий база ва қулай шароитлар яратилди. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган улкан чора-тадбирлар ичида ҳам пахта толасини чуқур қайта ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон жаҳоннинг энг кўп пахта етиштирадиган ва экспорт қиладиган давлатлари... ...
Изоҳ қолдириш