Тошкентда автомобиль саноатида қўлланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Тошкентда автомобиль саноатида қўлланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев 16 июль куни видеоконференцалоқа орқали нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти ҳамда ушбу тармоқларни ривожлантириш ишлари бўйича ҳисоботлар билан танишди.

Мутасаддилар нефть ва газ кимёси тармоғидаги янги лойиҳалар бўйича маълумот беришди.

«Ўзкимёсаноат» бошқаруви раиси Жўрабек Мирзамахмудов мазкур йиғилишдан олган хулосалари ва келгусидаги режалар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ҳар бир вазирлик ва ташкилотга нима иш қилиши, тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди. Унда лойиҳаларни ўз муддатида бажариш, бунда уларнинг сифатига, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг бозорини ўйлаш ва рақобатбардошлилигини таъминлашга алоҳида эътибор бериш кераклиги қайд этилди.

Бунда эса нафақат йирик, балки кичик бўлсада самараси юқори бўлган лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, Тошкент шаҳрида автомобиль саноатида кенг қўлланиладиган кўпикли полипропилен ишлаб чиқариш. Ҳозирда импорт қилинаётган ушбу маҳсулотни 2-3 баробар юқори бўлган турини ва кейинчалик автокомпанетлар ҳамда саноатда ишлатиладиган иссиқликни сақловчи изолация воситалари тайёрлаш кўзда тутилган.

“Навоийазот”да металлаломни қайта ишлаш орқали карбамид формалина концтрантлар ишлаб чиқариш. Бу лойиҳани амалга оширишда Австрияни йирик компанияси билан қўшма корхона ташкил этилди. Ҳозирда қурилиш ишлари бошланган бўлиб, кейинги йилнинг биринчи чорагида корхона ишга тушади. Бу каби лойиҳа ва ҳамкорларни кўпайтириш алоҳида эътиборда.

Ўтган йили декабрда “Навоийазот” негизида поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилган бўлса, унинг самарадорлигидан келиб чиқиб иккинчи босқичини ҳам амалга ошириш борасида топшириқ олдик. Уни жадаллаштиришда сифатига алоҳида эътибор берган ҳолда хитойлик ҳамкорлар билан йил якунига қадар лойиҳа ҳужжатларини якунлаб, қурилишни бошлаймиз.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар