Тошкентда нуфузли халқаро конференция бошланди

Тошкентда нуфузли халқаро конференция бошланди

Бугун, 15 июль куни Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция ўз ишини бошлайди.

Минтақавий ўзаро боғлиқликни кучайтириш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги очиқ ташқи сиёсий стратегияси доирасида илгари сурилди.

Ушбу ғоя Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш орқали минтақамиз билан иқтисодий, ижтимоий, маданий-цивилизацион йўналишларда тарихан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳудуд — Жанубий Осиёга чиқишни назарда тутади.

Олий даражадаги мазкур конференция транспорт-логистика, энергетика, савдо, ишлаб чиқариш, инвестиция, технологик ва маданий-гуманитар соҳаларда “Марказий Осиё - Жанубий Осиё” форматидаги ўзаро манфаатли стратегик алоқа моделини кўп томонлама муҳокама қилиш учун сиёсий ва экспертлар майдонини шакллантиришга мўлжалланган.

Тадбир очилиш маросими, битта ялпи мажлис, учта секцион йиғилиш ва якуний қисмдан иборат бўлади. Конференцияда 40 дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан 250 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.

Конференцияни ёритиш учун Тошкентга 90 га яқин журналист ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюришган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар