Transparency International мамлакатлар бўйича 2020 йилги коррупция даражаси индексини эълон қилди. Ўзбекистон етти поғонага кўтарилди

Transparency International  мамлакатлар бўйича 2020 йилги коррупция даражаси индексини эълон қилди. Ўзбекистон етти поғонага кўтарилди

Transparency International коррупцияга қарши курашиш халқаро нодавлат ташкилоти Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил рейтингини ишлаб чиқди.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон ўз ўрнини 7 поғонага ўзгартириб, 180 та давлат орасида 146-ўринни эгаллади (2019 йилда 153 ўрин).

Шу билан бир қаторда, рейтингда Ўзбекистон 26 баллни қайд этди, бунда 0 балл – коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич, 100 балл – энг паст шкала ҳисобланади.

Коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторида коррупция даражасини акс эттириб, уни ишлаб чиқишда қатор манбалардан, шу жумладан, экспертлар баҳолари ва ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида ўтказилган сўровномалардан фойдаланилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар