Умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси тайёрланди

Умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси тайёрланди

Умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

Ҳужжатда, жумладан, 2020 йил охирига қадар қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда:

  • бир қатор солиқ имтиёзларини узайтириш;
  • ёлланма ишчилар сонини кўпайтириш;
  • умумий овқатланиш ёзги терасларини жойлаштириш тартибини жорий этиш;
  • умумий овқатланиш ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг иш вақтини 24 соатгача узайтириш ва бошқалар.

Ташкилотга ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорлар ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши чоралар кўришга ёрдам бериш бўйича мурожаат қилишган.

Ҳозирда лойиҳа тадбиркорлар ва ССП жамоат экспертизаси ишчи гуруҳи таклифларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар