“Uzbekistan Airways” Нью-Йоркка чипта нархлари арзонлашганини маълум қилди

“Uzbekistan Airways” Нью-Йоркка чипта нархлари арзонлашганини маълум қилди

Авиакомпания Ўзбекистондан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига бориш ва қайтиш йўналишда амалга ошириладиган рейсларнинг иқтисодий-класс тоифалари чипталари нархи арзонлашганини эълон қилди.

Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, “Uzbekistan Airways” 2020 йил 20 январь кунидан 2020 йил 30 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича иқтисодий-класс тарифларини пасайтиради:

  • Тошкент – Нью-Йорк (бориш ва қайтиш)
  • Самарқанд – Нью-Йорк (бориш ва қайтиш)

Бундан ташқари ушбу давр мобайнида мазкур йўналишлар бўйича иқтисодий-классда амалга оширилган парвозлар ҳисобига тўпланадиган рағбатлантирувчи баллар сони ҳам оширилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар