2024 йил 7-9 февраль кунлари Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу Беларусь Президентининг 1994 йилдан буён Ўзбекистонга учинчи расмий ташрифидир. Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш, жумладан, Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси имзоланиши кутилмоқда.
Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар 1993 йилда ўрнатилган. Ўтган йили томонлар республикалар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонладилар. Шу вақт ичида мамлакатлар ўртасида икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш, инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ва бошқа келишувларни ўз ичига олган мустаҳкам ҳуқуқий база ишлаб чиқилди.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ва Белорусь ўртасидаги ўзаро савдо 1993 йилда имзоланган "Савдо муносабатлари" тўғрисидаги икки томонлама ва 2011 йилда тузилган "МДҲ эркин савдо ҳудуди" тўғрисидаги кўп томонлама битимга мувофиқ божсиз асосда амалга оширилади. Икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий базаси 75 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимларни ўз ичига олади.
Беларус ва Ўзбекистон халқаро майдонда ҳам конструктив ҳамкорлик қилиб, халқаро ташкилотлар органларига сайловларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. 2017 йилдан бошлаб мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланишнинг янги босқичига ўтди.
Ҳамкорликнинг замонавий жиҳатлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Беларусь Республикасига расмий ташрифи якунлари бўйича 12 та ҳукуматлараро ва идоралараро шартномалар имзоланди, Беларусь ва Ўзбекистон минтақаларининг биринчи форуми, «Made in Uzbekistan» Ўзбекистон маҳсулотлари миллий кўргазмаси ва Ўзбекистон маданияти кунлари ташкил этилди.
Ўшанда Ўзбекистон Президенти таъкидлаганди: "Беларусь ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истагида. Энди биз келажакда ҳамкорлик қилишимиз мумкин бўлган ўсиш нуқталаридан ўтишимиз керак. Бизда улар жуда кўп".
Маълумот учун, ташриф арафасида Тошкент шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари ва тадбиркорлари иштирокида қатор ишбилармонлик тадбирлари – Ҳудудлараро форум ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда, унда Беларусь минтақалари ва ишбилармон доираларининг 150 дан ортиқ вакиллари иштирок этади.
Форумнинг жорий кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва мамлакатлар ўртасидаги саноат кооперацияси лойиҳаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай тадбирлар икки мамлакат ҳудудлари ўртасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, узоқ муддатли шериклик, ўзаро манфаатдорлик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олишга асосланган тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга муҳим ҳисса қўшмоқда.
Ўзаро савдо ва инвестициялар
Географик масофага қарамай, Ўзбекистон ва Белорусь савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг кўплаб йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига эга.
Беларусь ташқи савдо ҳажми бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик 20 таасосий савдо шериклари қаторига киради. Шу билан бирга, сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишида ижобий тенденция кузатилмоқда.
2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Беларусь билан товар айирбошлаш ҳажми 3,4 баробарга ошиб, 620,1 млн.долларга, экспорт ҳажми 4,3 баробарга ошиб, 119,0 млн.долларга, импорт ҳажми эса 3,2 баробарга ошиб, 501,1 млн. долларга етди.
Бу даврда Беларуснинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши ҳам ошди ва 1%дан кўпроқни ташкил этди. Ваҳоланки, давлатларимиз раҳбарлари томонидан белгиланган – ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш учун барча зарур шарт-шароит мавжуд.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш хомашё билан эмас, асосан, ишлаб чиқариш саноатининг тайёр маҳсулотлари билан ифодаланади.
В 2023 году в структуре экспорта в Беларусь 37% – заняла готовая одежда, 18% – различные ткани и пряжа, 17% – плодоовощная и пищевая продукция, 7% – электротехнические товары, 5% – различные готовые изделия и другие.
2023 йилда Белорусга экспорт таркибини кийим-кечак – 37%ни, турли мато ва ип-калавалар – 18%ни, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари – 17%ни, электротехника маҳсулотларини – 7%ни, турли хил тайёр маҳсулотлар ва бошқалар – 5%ни ташкил қилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлил шуни кўрсатадики, Белорусь бозорига учинчи мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларни етказиб беришни кўпайтириш учун ҳали амалга оширилмаган экспорт салоҳияти мавжуд. Булар тўқимачилик маҳсулотлари, мис маҳсулотлари, айрим турдаги электротехника маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, шу жумладан, қуритилган мевалар, автомобиллар ва бошқалар.
Ўзбекистоннинг Белорусга экспорти ҳажми импорт ҳажмига нисбатан 4-5 баробар камлигини ҳисобга олсак, фойдаланилмаётган экспорт салоҳиятини рўёбга чиқариш ўзаро савдо-сотиқни мувозанатлаштириши мумкин.
Ўз навбатида, Беларуснинг ёғочсозлик ва электротехника саноати, гўшт, сут маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа тармоқларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Ўзбекистонда харидоргир.
Икки томонлама савдо ҳажмини, асосан, мамлакатларимиз учинчи далатлардан импорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар ҳажмини янада ошириш ва бунинг учун иқтисодиётларимизнинг бир-бирини тўлдирувчи омилидан фойдаланиш зарур.
Кооперация алоқалари салоҳияти
Ўзаро савдодан ташқари, инвестициявий ҳамкорлик ва ишлаб чиқарувчиларимиз ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳам ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Инвестициявий ҳамкорлик соҳасида ҳам ижобий тенденция кузатилмоқда. 2017 йилдан буён Ўзбекистонда Беларусь капитали иштирокидаги корхоналар сони қарийб 10 баробар ошди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 209 та шундай корхона фаолият юритмоқда, улардан 63 таси қўшма корхона ва 146 таси юз фоиз Беларусь капиталига эга.
Беларусь инвестициялари ҳажми кичик ҳажмларга қарамай, ўсиш тенденциясига эга эканлиги қайд этилди. 2020 йилда Беларусь инвестициялари ҳажми 5,8 млн. долларни ташкил этган бўлса, 2021 йилда – 7,5 млн. доллар, 2022 йилда – 12,1 млн. доллар ва 2023 йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич 18,1 млн.доллардан ошди.
Беларусь инвестицияларининг асосий йўналишлари тўқимачилик маҳсулотлари, хусусан, тайёр кийим-кечак, чарм, фармацевтика маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги техникаси, шунингдек, ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқаларни ишлаб чиқаришдир
Ўз навбатида, Беларусь ҳудудида Ўзбекистон инвестициялари иштирокидаги юздан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида учта қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда: буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар учун диализатор тўпламлари ва диализ линиялари ишлаб чиқариш, антибиотиклар, шунингдек антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар ишлаб чиқариш.
Енгил саноат соҳасида Буларусь анъанавий равишда Ўзбекистонда катта ҳажмдаги ип-калава, трикотаж матолар ва тайёр кийимларни сотиб олади.
IT-хизматлар экспорти соҳасида Ўзбекистон IT-парки ва Беларусь юқори технологиялар парки ўртасида ўзлаштирилмаган катта салоҳият мавжуд.
Ишонч билан айтиш мумкинки, божсиз савдо режими, шунингдек, бир-бирини тўлдирувчи иқтисодиёт тармоқларининг мавжудлиги мамлакатларимиз ўртасида иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кооператив ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва Белорусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ҳозирги кунда жадал ривожланмоқда ва келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барча янги соҳаларини қамраб оладиган, ишлаб чиқариш кооперациясини чуқурлаштирадиган ва иқтисодиётнинг истиқболли ва ўзаро манфаатли соҳаларида кўпроқ қўшма корхоналар ташкил этадиган катта амалга оширилмаган имкониятларга эга.
Белорусь раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувлар ушбу жараёнларда яна бир муҳим босқичга айланади ва иқтисодий ва кооперацион алоқаларни янада кенгайтиради, шунингдек, икки мамлакат халқларини бир-бирига яқинлаштиради.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш