Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси август ойида ўсишда давом этди

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси август ойида ўсишда давом этди

ИФИ 2023 йил август ойида июль ойига нисбатан 11,0 фоизга ошди.

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси август ойида ўсишда давом этмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил август ойида 1110 бирликни ташкил этиб, июль ойига нисбатан 11,0 фоизга ошган. Шу билан бирга, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 3,7 фоизлик пасайиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2023 йилнинг август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 11,0 фоизга ошиб, 1110 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 4,9 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,2 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 4,8 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 3,5 баробарга ошган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2023 йил август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча 14 та ҳудудда ўтган ойга (июль) нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (49,7%), Жиззах (46,2%), Бухоро (44,2%), Қашқадарё (41,6%), Сурхондарё (41,2%) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (38,3%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2023 йил август ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 581,9 минг тани ташкил этди ва 2023 йилнинг июль ойига нисбатан 260,8 минг транзакцияга (4,9%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 11 та ҳудудда ошган.

2023 йил август ойида республиканинг 11 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Сирдарё (27,7%), Жиззах (18,2%), Самарқанд (7,8%), Андижон (6,1%) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (6,1%) кузатилган.

Шу билан бирга, Тошкент (- 12,5%), Бухоро (- 5,5%) ва Фарғона (- 3,2%) вилоятларида пасайиш қайд этилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2023 йилнинг август ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0477 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 4,8 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг 12,2 фоизга ошганлиги билан изоҳланади. Шу билан бирга, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажми 2,7 фоизга камайган.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2023 йил август ойида 5 813,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 1,4 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2023 йил август ойида 1,0021 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,2 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,8 фоизга сезиларли даражада камайган.

2023 йил август ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2023 йилнинг июль ойига (504 259 бирлик) нисбатан 1 092 тага ошиб, 505 351 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 10 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 409 988 тадан 411 306 тагача камайган (ўсиш 1 318 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 90 660 тадан 90 424 тагача (236 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 621 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг июль ойига нисбатан 10 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2023 йил июль ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 3,4600 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг июль ойига нисбатан 3,5 баробарга ошган. Жорий йилнинг август ойида юридик шахслар томонидан 173 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1100

1,0490

1,0477

1,0021

3,4600

Сирдарё вилояти

1497

1,2769

2,0000

1,0014

1,0000

Жиззах вилояти

1462

1,1824

2,0000

0,9936

1,0000

Бухоро вилояти

1442

0,9453

2,0000

1,0059

3,0000

Қашқадарё вилояти

1416

1,0526

2,0000

0,9895

1,0000

Сурхондарё вилояти

1412

1,0371

2,0000

0,9975

1,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1383

1,0279

2,0000

1,0139

0,0000

Тошкент шаҳри

1211

1,0610

1,1195

0,9880

5,8095

Андижон вилояти

1206

1,0613

1,0876

0,9986

6,0000

Фарғона вилояти

1121

0,9676

1,1566

1,0002

3,3333

Самарқанд вилояти

1120

1,0781

1,1548

1,0038

2,0000

Наманган вилояти

1076

1,0294

1,0149

0,9979

3,0000

Хоразм вилояти

1059

1,0275

1,1508

1,0195

0,5000

Навоий вилояти

1053

1,0582

1,0871

0,9911

1,0000

Тошкент вилояти

1008

0,8748

1,1155

1,0010

1,1667

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

963

0,9754

1,0353

0,8721

0,5134

Андижон вилояти

1320

1,7325

1,2929

0,7302

1,2000

Бухоро вилояти

1246

0,6529

2,0000

0,9439

0,3333

Сурхондарё вилояти

1240

0,6743

2,0000

0,8568

0,5000

Сирдарё вилояти

1174

0,6995

1,8699

0,8178

0,0455

Тошкент шаҳри

1025

1,0693

1,0914

0,8946

0,5674

Самарқанд вилояти

963

0,7648

1,1746

0,8610

1,2000

Фарғона вилояти

914

0,7250

1,1226

0,8536

0,7692

Тошкент вилояти

911

0,7800

1,0999

0,8519

0,3415

Навоий вилояти

889

0,6833

1,1097

0,9107

0,2000

Хоразм вилояти

876

0,7285

0,9687

0,9616

0,7500

Қорақалпоғистон Республикаси

840

0,7253

0,9491

0,9378

0,0000

Қашқадарё вилояти

830

0,7542

0,9510

0,8117

0,2500

Жиззах вилояти

786

0,6907

0,8022

0,8794

1,0000

Наманган вилояти

749

0,7077

0,7787

0,8042

0,4286


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар