Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди

Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди

Британиянинг «Cable.co.uk» портали томонидан тузилган жаҳондаги энг арзон электр энергияси рейтингида Ўзбекистон еттинчи ўринни эгаллади.

Ресурс мутахассислари 230 давлатда электр энергияси нархларини таҳлил қилган. Маълум бўлишича, энг арзон электр энергияси Африка ва МДҲ мамлакатларида мавжуд.

Марказий Осиёда энг арзон электр энергияси Қирғизистонда экани маълум қилинган. Умумий рўйхатда эса Қирғизистон тўртинчи ўринни эгаллаган. Берилган маълумотларга кўра, мамлакат фуқаролари ҳар бир киловатт-соат учун 0,017 АҚШ доллари сарфлайди.

Кейинги ўринда Тожикистон — бир киловатт-соат нархи 0,023 долларни ташкил этади.

Умумий рейтингда 7-ўринни эгаллаган Ўзбекистоннинг ўзида аҳоли учун электр энергияси, экспертларнинг фикрича, 0,027 доллар туради. Бу рейтингда ўн олтинчи ўринни эгаллаган Қозоғистондан (0,039 доллар) арзонроқ.

Энг қиммат электр энергияси Кариб денгизи, Тинч океани ороллари, шунингдек, Германия ва Сомалида — бир киловатт-соат учун 0,30 доллардан 0,69 долларгача.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар