Озарбайжон компаниялари билан янги қўшма корхона ташкил этишнинг дастлабки қадамлари белгилаб олинди

Озарбайжон компаниялари билан янги қўшма корхона ташкил этишнинг дастлабки қадамлари белгилаб олинди

Жорий йилнинг 20 ноябр куни "Ўзбекнефтгаз" АЖда «Socar», «Socar Trading» ва «Chemtrade LLC» компаниялари вакилларидан иборат Озарбайжон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув жорий йилнинг октябр ойида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раисининг Бокуга ташрифи чоғида томонлар ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ ташкил этилди.

Учрашувда савдо операцияларини амалга ошириш бўйича қўшма корхона ташкил этишда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида янги қўшма корхона ташкил этишнинг дастлабки қадамлари белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу янги қўшма корхона "Ўзбекнефтгаз" АЖ учун янги йўналиш бўлади. Европанинг, шунингдек, Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри транспорт йўлаклари бўлмаган бошқа мамалакатларнинг экспорт бозорларини ўзлаштиришга имкон беради.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар