Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,9% га арзонлашди, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5% га, хизматлар эса 0,2% га қимматлашди.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
2021 йилнинг июль ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 % га арзонлашди. Ушбу ҳолат асосан мавсумий омил билан тавсифланади.
Жорий йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 4,2 % ни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,6 % ни ташкил этди. Йиллик нисбатда ИНИ ўсиш даражаси 11,1 % га етди.
2021 йилнинг дастлабки етти ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 4,7 % га қимматлашиб, 2020 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 0,2 фоиз бандга паст ва 2019 йилнинг январь-июлидаги мос кўрсаткичдан 0,1 фоиз бандга баланд бўлди.
2020 йилнинг декабрига нисбатан ноозиқ-овқатлар 3,6 % га қимматлашиб, ўтган йилнинг январь-июлидаги кўрсаткичдан 0,5 фоиз бандга ва 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 2,1 фоиз бандга
паст бўлди.
2021 йилнинг июль ойида хизматлар ой давомида 0,2 % га қимматлашди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг июль ойидаги кўрсаткичдан 0,2 фоиз бандга паст ва 2019 йил июль ойидаги кўрсаткичга тенг бўлди.
2021 йилнинг дастлабки етти ойи давомида хизматлар 4,3 % га қимматлашиб, ўтган йилнинг январь-июлидаги кўрсаткичдан 0,7 фоиз бандга баланд ва 2019 йилги мос кўрсаткичдан 1,3 фоиз бандга паст бўлди.
2021 йил январь-июлида нархлар ошиши бўйича етакчи учликдан ёғ-мой маҳсулотлаир (1,2 баробар), мевалар ва ёнғоқлар (7,9 %), шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (7,3 %) ўрин олди.
Йиллик нисбатда ёғ-мой маҳсулотлари (1,5 баробарга), сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар
ва дуккаклилар (25,6 %), мевалар ва ёнғоқлар (16,5 %), шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар
(15,7 %), сезиларли даражада қимматлашган.
2021 йилнинг июль ойида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан (мевасабзавотлардан ташқари) ой давомида тухум нархлари сезиларли даражада арзонлашди (-4,5 %). Кунгабоқар ёғи ой давомида республика бўйича ўртача 0,5 % га, янги соғилган хом сут 0,1 % га арзонлашди.
Шу билан бир қаторда, мол ва қўй гўшти (1,1 % - 1,6 %) ҳамда товуқ болдири ва товуқ гўштининг бошқа қисмлари (0,7 %-1,2 %) сезиларли даражада қимматлашди.
2020 йилнинг декабрига нисбатан ўсимлик ёғи (1,3 баробар) ҳамда шакар (15,1 %) нархлар ошиши бўйича етакчи ўринларни эгаллашда давом этмоқда.
Йиллик нисбатда инфляцион жараёнлар пахта ва кунгабоқар ёғлари нархларининг ошишида яққол намоён бўлиб, уларнинг нархлари ўртача 1,6 баробарга қимматлашди. Шунингдек, шакар 1,3 баробарга қимматлашди.
Изоҳ қолдириш