Синов тариқасида рўйхатга олиш Тошкент шаҳри ва 3 та вилоятда ўтказилади.
2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
Давлат статистика қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон аҳолисини кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирлари олдидан жорий йилнинг 1-5 ноябрь кунлари Интернет тармоғи орқали аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш ўтказилиши режалаштирилган.
Онлайн тадбирда census.stat.uz ҳаволаси орқали Ўзбекистондаги ва хориждаги барча фуқаролар ихтиёрий қатнашиши мумкин.
Изоҳ қолдириш