Ориф Бўтаев Саноатқурилишбанк раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди

Ориф Бўтаев Саноатқурилишбанк раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди

Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Ориф Бўтаев Саноатқурилишбанк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Ориф Алибоевич Бўтаев Ўзсаноатқурилишбанк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz»нинг банк секторидаги ахборот манбалари хабар қилди.

Ориф Бўтаев (1983 й. т.) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2006) ва Банк-молия академияси (2012) битирувчиси.

У ўтган йилнинг ноябрида Марказий банк раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Унга қадар МБнинг Кредит маълумотларининг давлат реестрини юритиш департаментини бошқарган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар