Онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади

Онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади

“Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (892-сон, 24.10.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиалларининг мавжуд қувватлари доирасида паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади.

Шунингдек, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 4 та ҳудудлараро хоспис ташкил этилади.

Қарорга кўра, онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ва улар билан доимий алоқани таъминлаш учун веб-сайтлар ташкил этилади.

Сайёҳлик ташкилотлари ва реклама агентликлари интернет-ресурсларида ахборот жойлаштирган ҳолда, аҳолини call-марказлар томонидан мамлакатда ва хорижда кўрсатиладиган хизматлардан хабардор қилиб борилади.

Шунингдек, хайрия маблағларини, жумладан, замонавий электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам очган ҳолда, саратонга қарши ижтимоий ҳаракат ташкил этилади.

Қарор билан Ўзбекистонда нуклеар тиббиётни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепциянинг вазифаларидан бири онкологик беморларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва ҳолатини назорат қилишнинг юқори технологик илғор усулларини амалиётга жорий қилишдан иборат.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар