Ўзбекистон солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автомат тарзда қайд этиб боришни бошлайди

Ўзбекистон солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автомат тарзда қайд этиб боришни бошлайди

"Тараққиё стратегияси" ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан муҳокама учун эълон қилинган Давлат дастури лойиҳасида 2021 йил ноябргача Case Management System тизимини ишга тушириш таклиф қилинган.

Янги Case Management System тизими солиқ текширувининг ҳар бир босқичини кузатиб боради ва унинг бажарилишини назорат қилади.

Ушбу механизм инсон омилини бутунлай йўқ қилиши, жамоатчилик назоратини амалга ошириши ва солиқ текширувларида шаффофликни таъминлаши кутилмоқда.

Амалий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:

- солиқ тўловчиларни сегментлаш, хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, инсон омилини тўлиқ бартараф этган ҳолда, солиқ назоратини амалга ошириш имкониятини яратиш;

- жамоатчилик назорати остида назорат тадбирларини амалга ошириш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда солиқ маъмуриятчилиги шаффофлигини таъминлаш;

- солиқ аудити, камерал ва сайёр солиқ текширувларини “Таҳлика-таҳлил” дастурий маҳсули натижаси бўйича таваккалчилик тоифасидан келиб чиққан ҳолда ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида қатъий равишда “tekshiruv.soliq.uz” портали орқали амалга ошириш назарда тутилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар