2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Сирдарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 561,1 млн. доллар бўлиб, шундан 60 фоиз – 334,7 млн. доллар импорт ва 40 фоиз – 226,4 млн.доллар экспортга тўғри келади. Ҳисобот даврида -108,3 млн. доллар салбий сальдога эга бўлди.
Сирдарё вилояти билан энг кўп ташқи савдо айланмаси 141,5 млн. доллар билан Қозоғистон билан бўлиб, 17,9 млн.доллар экспорт ва 123,6 млн.долл. импортни ташкил этди. Кейинги ўринларда Хитой (97,7 млн.долл.), Россия (86,7 млн.долл.) ва Афғонистон (74,9 млн.долл.) давлатлари туради.
2022 йил 9 ойи давомида ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 95,9 млн доллар, саноат маҳсулотлари экспорти 81,1 млн. доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 17,8 млн. доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 10,2 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар экспорти 11,6 млн.долларни ташкил этди.
Ушбу даврда озиқ-овқат маҳсулотлари импорти 129,1 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар 58,6 млн. доллар, машина ва транспорт ускуналари импорти 90,5 млн. доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 17,3 млн. доллар, саноат маҳсулотлари 20,3 млн. доллар, ни ташкил этди.
Вилоятда амалга оширилган экспортнинг 28,7 фоизи Сирдарё тумани, 21,8 фоизи Янгиер шаҳри, 9,3 фоизи Сайхунобод ва 8,9 фоизи Мирзаобод туманларидан амалга оширилди.
Импортнинг 44,7 фоизи Сирдарё туманига ва 24,6 фоизи Янгиер шаҳрига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш