Иқтисодий ўсиш янги товарлар ишлаб чиқаришни ва умумжаҳон ишлаб чиқариш занжирида юқорига қараб илгарилашни тақозо этади.

Иқтисодий ўсиш янги товарлар ишлаб чиқаришни ва умумжаҳон ишлаб чиқариш занжирида юқорига қараб илгарилашни тақозо этади.

Мурожаатномада олдинга сурилган яна бир муҳим масала – мамлакатимизда келгуси йилларда юқори иқтисодий ўсиш суръатини таъминлаш ҳисобланади. Президентимиз айтиб ўтганларидек, иқтисодий ўсиш доимий равишда янги товарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва умумжаҳон ишлаб чиқариш занжирида юқорига қараб илгарилашни тақозо этади.

Шу маънода, Президентимиз ўз мурожаатида чуқур тадқиқот асосида аниқланган ва барча имкониятларга эга бўлган нефт-газ, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойабзал соҳалар иқтисодиётимизнинг “драйверлари”га айланиши учун 2021-йилда қандай ишлар қилиниши кераклигини ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Хусусан:

- Юқоридаги соҳаларда жами қиймати 23 млрд долларга тенг бўлган инвестициялар ўзлаштирилиши ва 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектлари ишга туширилиши;

- Инвестиция сиёсатида давлат иштироки пасайтирилиб, хусусий ва тўғридан-тўғри инвестициялар улуши оширилиши;

- Кейинги йилнинг 1 апрелига қадар истиқболли кластерлар рўйхати аниқланиб, уларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиши;

- “Божхона ҳудудида қайта ишлаш режими”да саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўпайтирилиши;

- Геология соҳасида 50 та кон ва истиқболли майдонлар аукционлар орқали инвесторларга сотилишим қайд этилди.

Бу борада Президентимиз ўз мурожаатларида Гарвард универститети тадқиқоти ҳақида тўхталиб ўтдилар. Мазкур тадқиқот Хаусман ва Идалгонинг “Иқтисодий мураккаблик” назарияси асосида ўтказилиб, турли давлатлардаги ишлаб чиқариш моделлари таҳлил қилинган ҳолда ҳар бир давлат учун “Иқтисодий мураккаблик индекси” яратилган. Шу билан бирга, мазкур тадқиқот асосида ҳар бир давлат учун ҳам ишлаб чиқариш имконияти, ҳам келгусидаги иқтисодий самараси юқорилиги нуқтаи назардан яратилиши мумкин бўлган янги товарлар рўйхати шакллантирилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур тадқиқот юқори ўсишга эришиш учун мамлакатнинг саноат сиёсати стратегияси қандай бўлиши керак деган саволга жавоб беради.

Маълумотларга кўра, “Иқтисодий мураккаблик индекси” рейтингида Ўзбекистон 80-ўринни эгаллаб, ўтган ўн йилликда 9 бандга юқорилаган. Таққослаш учун, бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Мазкур индекснинг яна бир муҳим жиҳати – қанчалик индекс юқори бўлса, шунчалик мамлакатнинг даромад даражаси юқори бўлади. Мазкур рейтингдаги ўрнидан келиб чиқиб, институт кейинги 10 йилликда Ўзбекистоннинг йиллик иқтисодий ўсиши ўртача 4,5% бўлишини кутмоқда ва таҳлил ўтказилган 133 мамлакат орасида энг юқори кўрсаткичлардан (23 ўрин) бири ҳисобланади. Яна бир эътиборга молик ҳолат, 2003 йилдан буён экспорт қилувчи товарлар сони янги 23 та товарга кўпайган. Мисол учун, шу йиллар давомида янги товарлар сони Қозоғистонда – 15та, Покистонда - 21та, Тожикистонда 10тани ташкил этган.

Мурожаатда келтирилган юқоридаги вазифаларни амалга ошириш Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини янада ошириб, пировардида аҳолининг турмуш фаровонлигини оширади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар