Озарбайжон томони таклифига биноан Ўзбекистон ва Озарбайжон таҳлил марказлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ва Озарбайжон иқтисодий ислоҳотлар ва коммуникацияларни таҳлил қилиш маркази (ИИКТМ) ўртасидаги илмий алмашинув мақсадида 2021 йилнинг 26 октябридан 30 октябригача Бокуга ташриф билан бўлади.
Ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси ИИКТМ, фуқароларга хизмат кўрсатиш бўйича давлат идоралари ҳамда ижтимоий инновациялар ASAN ва DOST ва бошқа давлат идораларида қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.
Жорий йилнинг 29 октябрь куни НАНА Иқтисодиёт институти Бош директори, Профессор Назим Музаффарли (Иманов) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори доктор Обид Ҳакимов билан учрашди.
Маълумот учун: НАНА Иқтисодиёт институти 2020 йилда бир қатор давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этди. Институт Озарбайжон Республикаси Президентининг мамлакатимизнинг халқаро рейтингларда ўрнини ошириш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган 18 ишчи гуруҳнинг 8 тасида фаолият юритмоқда. Институт миллий иқтисодиётнинг истиқболлари бўйича (Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида) Стратегик йўл хариталарини амалга ошириш ва энергетика соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳларда ҳам иштирок этади.
Институт директори, проф. Нозим Иманов меҳмонларга илмий муассасада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, хусусан, фундаментал ва назарий тадқиқотлар ҳақида маълумот берди. Йиғилишда Иқтисодиёт институтининг инновацион тадқиқотлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув доирасида илм-фанни ривожлантиришга доир масалалар, Ўзбекистон ва Озарбайжон олимларининг ҳамкорликдаги фаолияти, олиб борилаётган тадқиқотларнинг назарий ва амалий самарадорлиги, келгусидаги тадқиқот йўналишлари муҳокама қилинди.
Аввал хабар қилинганидек, ташриф чоғида Озарбайжон Республикаси Иқтисодий ислоҳотлар ва коммуникациялар таҳлили маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Меморандум Озарбайжон ИИКТМ ижрочи директори Вусал Гасимли ҳамда Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) директори Обид Ҳакимов томонидан имзоланди.
Изоҳ қолдириш