Халқаро валюта фонди: Глобал ривожланиш. Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақалари учун таъсирлари

Халқаро валюта фонди: Глобал ривожланиш. Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақалари учун таъсирлари

Халкаро валюта фондининг таҳлилларига кўра, жорий йил бошидан буён нефть ва бошқа хом-ашё товарлар нархининг кескин пасайиши Марказий Осиёдаги мамлакатлар иқтисодиётига катта таъсир кўрсатди. Хитой Италия билан биргаликда Туркманистон (80 фоиздан кўпроғи Хитой), Озарбайжон ва Қозоғистон учун муҳим экспорт манзили бўлиб қолмоқда. Қирғизистон импортининг қарийб 30 фоизи Хитойдан амалга оширилади. Таъминотда узилишлар импорт билан боғлиқ бюджет тушумларини камайтирди ва ички нархлар кўтарилишига олиб келди (Қирғизистон, Тожикистон).

Ундан ташқари Россиядаги иқтисодий пасайиш сабабли пул ўтказмаларининг пасайиши миллий валюталар алмашув курсига ва суверен облигациялар бўйича фоиз ставкаларига таъсир кўрсатди.

Кавказ ва Марказий осиё (КМО) нефть экспорт қилувчи давлатларда иқтисодий ўсиш ўртача 0,8 фоизга пасайиши кутилмоқда (Озарбайжонда -2,2 фоиз, Қозоғистонда -2,5 фоиз, Турманистонда 1,8 фоиз ва Ўзбекистонда 1,8 фоиз). КМО мамлакатлари иқтисодиёти COVID-19 пандемиясидан энг кўп зарар кўрган мамлакатларга боғлиқлиги сабабли, ушбу мамлакатларда ташқи тўлов баланси ёмонлашиши мумкин. 2020 йилда Озарбайжон (-8,2 фоиз), Қозоғистон (-6,8 фоиз), Қирғизистон (-16,6 фоиз) ва Ўзбекистонда (-9,4 фоиз) жорий ҳисоблари дефицитини янада ёмонлашиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳаларда қўшимча чоралар кўриш шароитида фискал баланснинг янада ёмонлашиши кутилмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистонда озиқ-овқат нархларининг кўтарилишидан хавотирда қайта молиялаш ставкаларини мос равишда 75 ва 50 базавий бандга кўтарилди. Қозоғистонда ҳам тенге курсини эркин тебранишига йўл қўшишдан олдин асосий фоиз ставкасини 275 базавий бандга кўтарди.

Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида ЯИМнинг 9 фоизига тенг миқдорда кризисга қарши чоралар пакетини эълон қилди. Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистонда ҳам ЯИМнинг 1-3 фоизи миқдорида инқирозга қарши фискал пакетларини эълон қилинди.

Яқин келажакда COVID-19 пандемиясининг инсониятга ва иқтисодий зарарларига жавоб бериш ва унинг таъсирини чеклаш устувор вазифа бўлиб қолади.

Вирусдан азият чекаётган давлатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги имкониятларни чеклаётган муаммоларни бартараф этиш ва коронавирус тарқалишини камайтириш мақсадида тўғридан-тўғри, тезкор молиявий харажатларни амалга ошириши лозим.

Ҳукуматлар дори-дармон, шахсий ҳимоя воситалари, тиббий буюмлар ва шу каби бошқа товарлар импортини осонлаштириш учун чораларини кўриб чиқиши керак.

Бундан ташқари, мақсадли ижтимоий тўловлар, шунингдек, энг кўп зарар кўрган фирмаларга вақтинча субсидиялар бериш ёки солиқ тўловларини кечиктириш лозим.

Бундай чора-тадбирларни мавжуд молиявий режаларини қайта куриб чиқмасдан амалга ошириш имконияти фақатгина кам сонли давлатларда (Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон) мавжуд. Коронавирус муаммосини зудлик билан бартараф этиш учун киритилаётган бундай ўзгаришлар вақтинчалик ҳаракатлар эканлигини аҳолига аниқ етказиш керак.

Инфляция ва ташқи тўлов баланси катта хавф остида бўлган мамлакатларда валюта курсининг кескин ўзгариши, инфляцион босимнинг кучайишини олдини олиш мақсадида пул-кредит сиёсатини қатъийлаштириш тавсия этилади.

Молиявий барқарорликни сақлаш мақсадида, валюта бозорига аралашув ва капитал оқимини бошқариш бўйича чоралар макропруденциал сиёсат билан биргаликда қўлланилиши мумкин. Бироқ, бундай чоралар шаффоф ва вақтинчалик бўлиши лозим ва зарур макроиқтисодий ўзгаришлар ўрнини босмаслиги керак.

Бундан ташқари, ҳукуматлар зарар кўрган фирмаларга ёрдам бериши учун банкларга ликвидликни етарли даражада таъминлаши ва фавқулодда молиялаштириш схемаларини йўлга қўйиши лозим.

Иқтисодий кўрсаткичлар:

Ўртача

Прогноз

2000-16

2017

2018

2019

2020

2021

ЯИМ реал ўсиши

7.4

4.0

4.3

4.8

-1.0

4.7

(Йиллик ўзгариш; фоиз)

Армения

6.6

7.5

5.2

7.6

-1.5

4.8

Озарбайжон

9.5

0.2

1.5

2.3

-2.2

0.7

Грузия

5.5

4.8

4.8

5.1

-4.0

3.0

Қозоғистон

6.9

4.1

4.1

4.5

-2.5

4.1

Қирғизистон

4.4

4.7

3.5

4.5

-4.0

8.0

Тожикистон

7.7

7.1

7.3

7.5

1.0

5.5

Туркманистон

9.7

6.5

6.2

6.3

1.8

6.4

Ўзбекистон

6.8

4.5

5.4

5.6

1.8

7.0

Инфляция

9.1

9.4

8.3

6.8

7.7

6.9

(Йиллик ўртача; фоиз)

Армения

3.8

1.0

2.4

1.4

0.8

2.0

Озарбайжон

6.3

12.8

2.3

2.6

3.3

3.2

Грузия

5.1

6.0

2.6

4.9

4.6

3.7

Қозоғистон

8.6

7.4

6.0

5.2

6.9

6.8

Қирғизистон

8.0

3.2

1.5

1.1

10.6

7.2

Тожикистон

12.5

7.3

3.8

7.8

8.1

6.9

Туркманистон

5.6

8.0

13.3

5.1

8.0

6.0

Ўзбекистон

13.8

13.9

17.5

14.5

12.6

10.6

Давлатнинг умумий фискал баланси

1.6

-2.8

2.0

0.6

-5.6

-3.1

(ЯИМга нисбатан фоиз)

Армения1

-3.4

-4.8

-1.8

-1.0

-5.0

-2.5

Озарбайжон1

5.9

-1.4

5.5

8.4

-12.8

-9.7

Грузия

-2.0

-2.7

-2.3

-2.0

-7.8

-3.8

Қозоғистон

2.1

-4.3

2.5

-0.6

-5.3

-2.7

Қирғизистон

-4.0

-3.7

-0.6

-0.1

-9.6

-6.4

Тожикистон

-2.9

-6.0

-2.8

-2.1

-6.4

-3.0

Туркманистон2

2.4

-2.8

-0.2

-0.3

-2.3

-0.5

Ўзбекистон

0.5

1.6

2.1

0.0

-3.3

-1.3

Жорий ҳисоблар баланси

0.2

-2.3

0.2

-1.6

-7.2

-5.0

(ЯИМга нисбатан фоиз)

Армения

-8.1

-3.0

-9.4

-8.2

-8.6

-7.2

Озарбайжон

7.7

4.1

12.8

9.2

-8.2

-3.7

Грузия

-10.8

-8.1

-6.8

-5.1

-10.5

-6.9

Қозоғистон

-1.1

-3.1

-0.1

-3.6

-6.8

-5.5

Қирғизистон

-5.7

-6.2

-12.1

-9.1

-16.6

-11.0

Тожикистон

-9.0

2.2

-5.0

-3.3

-7.7

-4.5

Туркманистон

-10.0

-10.4

5.5

5.1

-1.4

-0.4

Ўзбекистон

4.0

2.5

-7.1

-5.6

-9.4

-6.4

Манба: Миллий ҳукуматлар; ХВФ ходимларининг баҳолари ва прогнозлари

1Central government

2State government

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар