UNICEF Ўзбекистондаги болалар нафақалари тизимидаги ўзгаришларни олқишламоқда

UNICEF Ўзбекистондаги болалар нафақалари тизимидаги ўзгаришларни олқишламоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти 11 август куни "Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармонни имзолади. Мазкур фармон жорий йилнинг 1 сентабридан кам таъминланган оилалар фарзандлари учун нафақалар жорий этилишини назарда тутади. Нафақа кам таъминланган оилаларнинг барча болаларига 18 ёшга тўлгунга қадар берилади.

UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ижтимоий сиёсат бўйича маслаҳатчиси Умид Алиев янгиликларни шарҳлар экан, UNICEF мамлакат раҳбариятининг ушбу қарорини маъқуллашини, чунки у Ўзбекистонда болалар фаровонлигини мустаҳкамлаш ва болалар камбағаллигини камайтиришга ҳисса қўшишини таъкидлади.

– Кўплаб тадқиқотлар натижалари моддий ёрдам имтиёзларининг болалар ривожланиши ва фаровонлигига ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Хусусан, у озиқланиш, соғлиқни сақлаш ва таълим учун қўшимча ресурслар билан таъминлаш, шунингдек, болаларга бериладиган нафақа ота-оналарга болаларни боқиш билан боғлиқ стрессни камайтиради, бу эса оилада тарбия учун қулай муҳит яратишга ёрдам беради, деб қайд этилди. Болалар учун нафақа олиш оилада китоб, журнал ва бошқа таълим ресурсларининг мавжудлиги билан ижобий боғлиқ бўлиб, ота-оналарга болалар билан кўпроқ вақт ўтказиш ва уларнинг тарбияси билан шуғулланишга ёрдам беради.

Табиийки, моддий ёрдами кўрсатиш оиладаги умумий даромадни оширади, бу эса мамлакатдаги камбағалликни, хусусан, болалар камбағаллигини камайтиришга ёрдам беради.

Умумий ижобий эффектдан ташқари, жорий этилган болалар нафақаси ҳам эътиборга лойиқдир, кам таъминланган болали оилалар учун мавжуд дастурлардан фарқли ўлароқ, янги нафақа ҳар бир болага берилади. Масалан, икки ёшгача бўлган болани парвариш қилиш бўйича жорий нафақа фақат битта болага берилади, яъни агар тегишли ёшдаги иккинчи бола бўлса, нафақа миқдори ўзгармайди. Янги нафақа бу муаммони тўғрилайди, чунки энди ҳар бир бола учун қўшимча тўлов тақдим этилади. Шундай қилиб, кўпинча заифроқ бўлган катта оилалар катта миқдордаги моддий ёрдамни олишлари мумкин бўлади, бу эса бир нечта болаларнинг борлиги сабабли бундай оилаларнинг эҳтиёжлари юқори эканини инобатга олади.

Кичик ёшдаги болалар учун нафақа кўпайтирилади ва агар илгари икки ёшгача бўлган болага нафақа оширилган бўлса, энди бу ёш уч ёшга кўтарилди. Халқаро тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳаётнинг биринчи 1000 куни боланинг ривожланиши учун жуда муҳим ва бу даврда етарли даражада овқатланмаслик боланинг жисмоний ва ақлий ривожланишида қайтарилмас кечикишларга олиб келади. Шундай қилиб, ушбу давр мобайнида нафақаларни кўпайтириш уларнинг ҳаётининг муҳим даврида болаларни қўшимча ҳимоя қилиш учун зарур шартдир.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафақа миқдоридан ташқари, болалар фаровонлигига узоқ муддатли ва барқарор ижобий таъсир кўрсатиши учун нафақаларнинг мунтазамлиги ва давомийлиги муҳим аҳамиятга эга. Яъни, катта миқдорни қисқа муддатга ёки бир марталик тақдим этиш, узоқ вақт давомида мунтазам тўловларга қараганда анча кичик таъсир кўрсатади. Фармонда тўловлар муддати 6 ойдан 12 ойга кўпайтирилиши назарда тутилган бўлиб, чегирма муддати тугагандан кейин қайта мурожаат қилиш имкониятини беради. Шундай қилиб, янги нафақа Ўзбекистон фаровонлигини барқарор яхшилашга ва болалар камбағаллигини камайтиришга ёрдам беради.

Шуниси эътиборга лойиқки, болалар нафақасини олишнинг максимал ёши 14 ёшдан 18 ёшгача ошди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига биноан, 18 ёшга тўлмаган ҳар бир киши бола ҳисобланади ва шунинг учун давлатдан ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Бу ўзгариш 14 ёшдан ошган болалар давлатдан ижтимоий ёрдам ололмай қолганда (агар улар ногирон бўлмаса ёки боқувчисини йўқотмаган бўлса), аввалги халқаро стандартларга мос келмасликни олиб ташлайди. Бундан ташқари, бу қоида кўпинча 14 ёшдан ошган ўсмирлар ота-оналарини ёки сингилларини / ака-укаларини қўллаб-қувватлаш учун ишлашга мажбур бўлган ҳолатларга олиб келган. Табиийки, бу мактабга боришга ва ўқиш кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиб, бу болаларни мактабда тўлиқ таълим олиш имкониятидан маҳрум қилди. Энди, бу болалар ҳам нафақа олишлари мумкин бўлади, шунинг учун улар учун мактабга бориш ҳисобидан пул топиш эҳтиёжи камаяди.

UNICEF мамлакат раҳбариятининг болалар нафақасини ислоҳ қилиш ҳақидаги қарорини олқишлайди ва уларни эришилган ютуқлардан тўхтаб қолмасликка чақиради. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, болалар нафақаларини тақдим этиш, яъни ҳар бир бола моддий аҳволдан қатъи назар, нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлганида, ҳар бир болага муносиб яшаш учун зарур ресурслар билан таъминланишининг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади. UNICEF Ўзбекистонда ҳар бир бола ижтимоий ҳимояланган бўлиши учун мамлакатимизда болалар нафақасини босқичма-босқич универсализация қилишда Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар