Ўзбекистон 2016 йилдан буён илк марта "Глобал Инновацион Индекс"га киритилди

Ўзбекистон 2016 йилдан буён илк марта

Жорий йилнинг 2 сентябрида Глобал Инновациялар Индексининг 2020 йилги ҳисоботи эълон қилинди.

Ушбу ҳисоботга кўра, сўнгги йилларда статистик маълумотларнинг очиқлиги ва нашр этилиши учун инфратузилманинг сезиларли яхшиланиши туфайли 2016 йилдан буён Ўзбекистон биринчи марта индексга киритилган. Республика дунёнинг 131 мамлакати орасида 93 балл билан 24,54 ўринни эгаллади.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон энг юқори 28,56-балл билан (77-ўрин). Кейинги ўринларни Ўзбекистон 24,54 балл (93-ўрин), Қирғизистон 24,51 балл (94-ўрин) ва Тожикистон 22,23 балл билан (109-ўрин) эгаллаб туришибди.

Aгар 2015 ва 2020 йилги натижаларни Ўзбекистоннинг глобал инновацион индексининг таркибий қисмлари бўйича таққосласак, унда республика 7 компонентдан 4тасида ижобий, 3тасида эса салбий ўзгаришларни қайд этди. Давлатимиз инновацион индекси давлат институтларининг сифати, инсон капитали ва тадқиқот фаолияти, инфратузилма ва бозорни ривожлантириш компонентлари кўрсаткичлари бўйича мос равишда 6,1, 0,5, 9,5 ва 10,5 пунктларга ўсган.

Аксинча, бизнесни ривожлантириш, фан ва техника ва ижодий маҳсулотлар каби таркибий қисмлар кўрсаткичлари мос равишда 4,8 пунктга, 13,1 пунктга ва 1 пунктга камайган.

Маълумот учун, Глобал инновацион индекс 15 та халқаро индекслар, 4 та Жаҳон иқтисодиёт форуми (World Economic Forum) томонидан олиб бориладиган сўровномалар ва 61 та кўрсаткичга тегишли миқдорий статистик маълумотлар дан ташкил топган. 2015 йил ҳолати бўйича ўрганилганда, республика ушбу рейтингда 141 та давлат ичида маълумотларнинг етарли даражада эмаслиги ва мавжуд статистик маълумотларнинг эскирганлиги бўйича 4-ўринда деб топилганлигини инобатга олган холда, Ўзбекистоннинг 2020 йилда ушбу рейтингда акс этиши ҳам халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилади.

2020 йилда 80 та кўрсаткичдан иборат бўлган Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистон дунё мамлакатлари ичида ўрта даромаддан пастроқ давлатлар орасида ривожланиш даражасига мос бўлган давлатлар (Lower middle-income group), Институтционал ривожланиш (Institutions), Инсон капитали ва илмий тадқиқот фаолияти (Human capital & research), Инфраструктура (Infrastructure), Билим ва технологиялар натижадорлиги (Knowledge & technology outputs) ва Ижодий натижадорлик (Creative outputs) каби йўналишлардаги индикаторларда ижобий натижаларга эришганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг ПФ-5544-сонли «2019−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегия тўғрисида"ги Фармонида асосий вазифалардан бири этиб 2030 йилга қадар республикани Глобал инновацион индекс баҳолаш рейтингида етакчи 50 та давлатлар қаторига киритилиши белгиланган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар