ОТБнинг йиллик ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 2021 йилда 4% ва 2022 йилда 5% ни ташкил этади.
Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) янги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш жорий йилда ва 2022 йилда коронавирус (COVID-19) пандемиясидан кейин саноат, хизматлар ва инвестициялар қайта тиклангани боис жонланиши кутилмоқда, бироқ айни пайтда узоқ муддатли пандемия ва ноаниқлик хавфи сақланиб қолмоқда.
ОТБ ўзининг етакчи йиллик иқтисодий нашри “Осиё ривожланиш истиқболлари 2021” (Asian Development Outlook 2021)да Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсишини 2021 йилда 4 фоизни ва 2022 йилда 5 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда.
"Пандемия ва унга боғлиқ чекловлар 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишини қисқартиришга олиб келган бўлса-да, бу ва келгуси йилда ўсиш давом этиши кутилмоқда, бироқ ўз вақтида эмлаш ва қатъий чоралари мамлакат иқтисодиётини тикланиши учун муҳим бўлиб қолмоқда", - дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Синди Малвичини.
"Ўзбекистон, шунингдек, молиявий хавф-хатарларни баҳолашни, айниқса, давлат ташкилотлари томонидан яхшиланиши ва тикланишни кучайтириш ва барқарор ва узоқ муддатли ўсишни таъминлаш учун хусусий сектор капиталини давлат ва хусусий шериклик учун сафарбар этиши керак."
Ҳукуматнинг саноат объектларини модернизация қилиш ва ижтимоий ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилаган саъй-ҳаракатлари туфайли инвестициялар ўсишининг асосий ҳаракатлантирувчиси бўлиб қолиши кутилмоқда, 2021 ва 2022 йилларда ҳам ўртача 9 фоизни ташкил этади. Хусусий истеъмол юқори иш ҳақи ва инфляциянинг секинлашиши натижасида 7 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Электр энергияси ва табиий газ тарифлари барқарор бўлиши кутилаётганлигини инобатга олган ҳолда инфляция 2021 йилда 10% гача, 2022 йилда 9% гача пасайиши кутилмоқда. Инфляциянинг пасайиши фонида Марказий банк қайта молиялаш ставкасини 14 фоиз даражасида ушлаб турибди. Пул-кредит органлари имтиёзли ставкалар бўйича кредитларни камайтириши кутилмоқда, бу эса бозор муносабатларига барча кредит ставкаларини белгилашга имкон беради.
Ҳисобот, шунингдек, Ўзбекистонни ташқи қарз олишнинг шаффофлигини оширишни давом эттиришга чақиради. Давлат қарзлари даражаси ва уларнинг муддатлари ҳақида эълон қилиш ҳукумат қарзларни бошқаришда эҳтиёткорлик билан ёндашаётгани тўғрисида аҳолининг хабардорлигини оширишга ёрдам беради.
ОТБ фаровон, инклюзив ва барқарор Осиё ва Тинч океани минтақасига эришишга интилиб, ўта камбағалликни йўқ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиради. ОТБ 1966 йилда ташкил этилган, унинг аъзолари 68 та давлат бор, улардан 49 таси минтақада жойлашган.
Изоҳ қолдириш