Замира Ташева ушбу муаллифлик мақоласида маркировкалашнинг давлат учун, тадбиркор ҳамда харидор учун келтирадиган фойдаси ва мақсади, шунингдек, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон тажрибаларини келтирган.
Маркировкалаш нима?
Маркировкалаш - бу маҳсулотда махсус шифрланган белги бўлиб, у ишлаб чиқарувчи, маҳсулот серия рақами каби маълумотларни ўз ичига олади.
Тегишли равишда, кенг кўламли маркировкалаш ишлаб чиқариш занжирининг барча иштирокчиларига (ишлаб чиқарувчилар, дистрибюторлар, улгуржи ва чакана савдо нуқталари, истеъмолчилар) бир-бири билан тезроқ ва ишончли алоқада бўлишга ёрдам беради.
Маркировкалашнинг асосий мақсади - аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, яширин ишлаб чиқариш фаолияти ва қалбаки товарлар тарқалишига қарши туришдир. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ушбу механизмнинг жорий этилиши нафақат товарларнинг ишлаб чиқариш/импортидан то охирги сотиш ва муомаладан чиқарилишигача бўлган ҳаётий циклини кузатиш, балки бюджетга солиқ тушумларини кўпайтириш имконини беради.
Маркировкалашнинг фойдаси
Маҳсулот таркиби: маҳсулот ёрлиғи харидорга нима истеъмол қилаётганини билиш имконини беради. Бу истеъмолчига маҳсулот қанчалик соғлом ёки носоғлом эканлигини билиш, маҳсулот асл ишлаб чиқарувчига тегишли эканлигини ўрганиш имкониятини яратади.
Истеъмолчи сотиб олинган маҳсулотларнинг қонунийлиги, уларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсизлигига шубҳа қила олмайди. Махсус мобил илова орқали исталган фуқаро товарларни олдиндан текшириши ва аниқланган ноқонуний маҳсулотлар ҳақида хабар бериши мумкин ва бу маълумотлар тегишли назорат органига ўтказилади.
Товарларни рақамли маркировка қилиш тизимида иштирок этувчи қонуний ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар бозорда қалбакилаштириш ва контрабанда улушининг камайиши ҳисобига даромаднинг ошишига ва рақобатбардошликнинг ошишига олиб келади.
Бизнес маҳсулотларнинг ҳаракатини кузатиши ва логистикани тежаши, мавсумийлик, интенсивлик ва сотиш географияси бўйича долзарб статистик маълумотларга асосланиб, таъминот ва омбор захираларини оптималлаштириш имкониятига эга бўлади. Натижада харажатлар камаяди ва меҳнат унумдорлиги ошади.
Давлат даражасида товарларнинг рақамли маркировкаси "қора" бозорини камайтиради, солиқ тўловлари ва божхона тўловларини оширади, товар бозорларини назорат қилишни ташкил этиш харажатларини камайтиради.
Маркировкалашнинг фойдалари
Харидор учун | - товар қаерда ва қачон ишлаб чиқарилган, амал қилиш муддати қандай, қаерда ва қандай сотилган, партия рақамини билиш имконини беради; - сотиб олинган маҳсулот қалбакилаштирилмаганлигига ишонч ҳосил қилинади; - ҳаёт ва соғлиқ учун хавфсизлик даражасини билиш имкони бўлади. |
Тадбиркорлар учун | - рақобат муҳити яхшиланади, қалбаки маҳсулот сотиш, солиқ тўлашдан қочиш ҳоллари камаяди; - таъминот занжирини таҳлил қилиш, етказиб бериш харажатларини оптималлаштириш, омбор захираларини камайтириш имкони пайдо бўлади; - маҳсулотлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш циклларини режалаштириш ва унинг айланмасини кўпайтириш имкони бўлади. |
Давлат учун | - хуфёна иқтисодиётга қарши курашилади; - солиқ ва божхона ажратмалари кўпаяди. |
Қозоғистон тажрибаси
Қозоғистонда мажбурий маркировкалаш тизими 2018 йилдан бошлаб жорий қилинган. Мамлакатда мўйнали кийимлар, филтрли сигареталар ва бошқа тамаки маҳсулотлари мажбурий маркировка қилинади.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда Қозоғистонда пояфзалларни маркалаш ва кузатиб бориш бўйича пилот лойиҳа ишга тушган. Aгар поябзал Қозоғистонда ишлаб чиқарилган бўлса, маркировка маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан ўз-ўзидан амалга оширилади. Aгар поябзал чет элда ёки Эвропа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган бўлса, импорт қилувчи товарларга белги қўйишга масъул бўлади. Бунда ёки ишлаб чиқарувчи ўзи Қозоғистон ташқарисидаги ишлаб чиқариш майдонида маркировкалаб беради, ёки импортчи маркировка кодларини олдиндан буюртма қилиб, импорт товарлари декларациясида кўрсатади.
Шунингдек, Қозоғистонда 2019 йил 1 июндан спиртли ичимликлар учун, 2019 йил 9 центябрдан дори воситалари бўйича ва 2020 йил 1 октябрдан сут маҳсулотлари учун пилот лойиҳалар ишга туширилган. Бу турдаги маҳсулотларни кейинг 2-3 йилда тўлиқ маркировкалаш тизимига ўтиш режалаштирилган.
Россия тажрибаси
Россияда 2017 йил 31 декабрда товарларни мажбурий маркалашни назарда тутган қонун ишга тушган. 2021 йил бошига келиб 9 та маҳсулот гуруҳи маркаланади ва кузатилади. Рўйхат 2024 йилга бориб аста-секин кенгайтирилади.
Жумладан, табиий мўйнали маҳсулотлар - 2016 йил 12 августдан, тамаки маҳсулотлари - 2019 йил 1 мартдан, дори воситалари ва поябзаллар - 2020 йил 1 июлдан, фотосурат ускуналари ва чироқлар - 2020 йил 1 октябрдан, парфюмерия маҳсулотлари - 2020 йил 1 октябрдан, шиналар - 2020 йил 1 ноябрдан, кийим ва ички кийим - 2021 йил 1 январдан, пишлоқ ва музқаймоқ - 2021 йил 1 июндан мажбурий маркаланади.
Кейинги босқичда заргарлик буюмлари - 2021 йил 1 июлдан, сут маҳсулотлари - 2021 йил 1 центябрдан мажбурий маркировкалаш йўлга қўйилади. Велосипедлар, қадоқланган сув, ногиронлар аравачалари, пиво, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчаларини маркировкалашнинг пилот босқичи давом этмоқда.
Ўзбекистон тажрибаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сонли “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги, 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2021 йилд 20 апрелаги 322-сонли “Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистонда ҳам босқичма-босқич мажбурий маркировкалаш тизимига ўтилмоқда.
Ўзбекистондаги маҳсулотни маркировкалаш ва кузатишга мўлжалланган “Aсл Белгиси” миллий тизими яратилди. Маркировкалаш ва маҳсулотни кузатишни мониторинг қилиш бўйича миллий ахборот тизими давлат ва хусусий шериклик асосида ишлайди. Тизим томонидан тақдим этилган махсус рақамли код товарларнинг ҳақиқийлиги ва сифатини кафолатлашга қаратилган. Тизимнинг асосий вазифаси - фуқароларнинг хавфсизлик даражасини ошириш, сохта ва сифациз аналогларига қарши кураш ҳисобланади.
Ушбу тизим нима беради?
Бундай рақамли белгиларни қўллаш маҳсулот ҳақидаги барча маълумотларни олиш имкониятини беради. Жумладан, ишлаб чиқарувчининг номи, ишлаб чиқарилган ёки сотиладиган жой, сана ва вақт, яроқлилик муддати, стандарт рақам каби маълумотлар махсус код остига жойлаштирилади. Маълумотлар давлат ахборот тизимида сақланади. Бу барча турдаги ноқонуний маҳсулотларнинг (қалбаки, контафакт, контрабанда ва бошқалар) тарқалишини камайтиради.
Ўзбекистонда нималар маркировкаланади?
Мамлакатимизда 2021 йилнинг 1 январидан тамаки ва алкогол маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш бошланди. 1 апрелдан пиво маҳсулотларининг мажбурий маркировкасига старт берилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, республикадаги 3 та йирик пиво заводида маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Кейинги босқичда дори-дармон ва тиббиёт маҳсулотлари, сув ва алкоголсиз ичимликлар, шунингдек, маиший техника маҳсулотларини маркировка қилишга ўтиш режалаштирилган. Маркировкаланган маҳсулотлар янгиланаётган 1217 турдаги маҳсулот (108 турдаги тамаки, 1039 турдаги алкогол, 70 турдаги пиво) ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган “Миллий каталогда” акс этади.
Ўзбекистонда маркировка қилиниши керак бўлган маҳсулотлар
| Бошланиши | Маркировкаланган кодлар сони | Товар айланмаси иштирокчилари сони |
Тамаки маҳсулотлари | 2021 йил 1 январь | 198 564 716 та | 4310 та |
Aлкогол маҳсулотлари | 2021 йил 1 январь | 125 791 945 та | 5498 та |
Пиво | 2021 йил 1 апрель
| 16 994 046 та | 4129 та |
Тажриба лойиҳалари | |||
Дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар | 2021 йил 1 июнь | - | - |
Сув ва алкоголсиз ичимликлар | 2021 йил 15 июнь | - | - |
Маиший техника | 2021 йил 1 июль | - | - |
Ўтган 7 ой ичида "CRPT TURON" МЧЖ 691 миллион та маркировка кодини чиқарган. 1 январдан 1 августгача бўлган даврда спиртли ичимликлар эмиссияси учун 205 миллионта код ва тамаки маҳсулотлари учун 346 миллионта код чиқарилган. Ўзбекистонда пивони мажбурий маркалаш 1 апрелдан бошлангани туфайли охирги 4 ойда пиво учун 139 миллионта Daта Matrix кодлари чиқарилди.
691 миллиондан ортиқ кодлардан жами қарийб 518 миллионта код ишлатилган, шундан 288 миллион тамаки маҳсулотлари, 82 миллион пиво ва 148 миллионга яқин алкоголли ичимликлар учун кодлар ҳисобланади.
Бугунги кунда маҳсулотларини сотиб олаётганда, харидор уларнинг ҳақиқийлигини текшириш имкониятига эга. Бунинг учун "Aсл Белгиси" бепул мобил иловасини юклаб олиш ва Daта Matrix кодини сканерлаш керак. Товарларнинг рақамли паспортида ишлаб чиқарувчи ёки импортёрнинг номи, товар вазни ва ўлчамлари ва ишлаб чиқарилган санасини билиб олиш мумкин. Лекин энг муҳими, маҳсулотнинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш ва ҳалол ишлаб чиқарувчи фойдасига танловни амалга ошириш имкони яратилмоқда.
Бундан ташқари, тажриба лойиҳа доирасида, яқин кунларда харидор маълум турдаги дори-дармонлар, алкоголсиз ичимликлар ва сув, шунингдек, маиший техниканинг ҳақиқийлигини текшириш имкониятига эга бўлади.
Миллий каталог лойиҳаси
"Aсл белгиси" миллий рақамли маркировкалаш тизимининг бир қисми бўлган Миллий каталог айнан каталогда ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар маркировкалашни режалаштирган маҳсулотлар тўғрисида маълумотлар тўпланади ва текширилади. Белгилаш кодини олишдан олдин ишлаб чиқарувчи (ёки импорт қилувчи) маҳсулотларга тегишли барча маълумотларни Миллий каталогга киритади. Товарлар ҳақида маълумотни Миллий каталог веб-сайтида (http://caтаlog.milliykaтаlogi.uz) ҳам, штрих-кодларни сканерлаш ва ёрлиқли товарлар тўғрисида маълумот олиш имконини берувчи “Aсл белгиси” мобил иловасида ҳам топиш мумкин бўлади.
“Aсл Белгиси” тизимини йўлга қўйиш истеъмолчига қонуний товарларни сотиб олишга ишончни орттириш, инсонлар ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоат назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради. Бизнес учун даромадларнинг ўсиши ва расмий бизнеснинг рақобатбардошлигини ошириш, жараёнларни оптималлаштириш ва харажатларни камайтириш, таъминот занжири бўйлаб маҳсулотларнинг ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотларга киришга имкон яратади. Давлат эса хуфёна бозорни пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, солиқ ва божхона тўловларининг кўпайиши, товар бозорларини назорат қилишни таъминлаш учун бюджетни тежашдан фойда кўради.
Замира Ташева
"CRPT TURON" МЧЖ матбуот хизмати раҳбари
Изоҳ қолдириш