Ҳайдовчилар 1 январдан автомобил "фара"ларини ёқиб юришлари шарт

Ҳайдовчилар 1 январдан автомобил

Ҳукуматнинг 09.04.2019 даги 292-сон қарори билан “Йўл ҳаракати қоидалари”га куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлигига оид қоида киритилган эди.

Жамоатчиликнинг ушбу қоидага бўлган эътирозларидан сўнг, Ҳукумат қарори билан мазкур қоиданинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар кечиктирилган.

Шундай қилиб, 1 январдан бошлаб, куннинг ёруғ вақтида ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаган ҳайдовчилар МЖтКнинг 128-моддаси тартибида маъмурий жавобгарликка тортилади.

Биринчи марта содир этилганда 111 500 сўм, бир йил ичида такрор содир этилса 223 минг сўм ва 3-марта содир этилса 669 минг сўм жарима солинади.

Агар 1 йил ичида 3 мартадан кўп содир этилса 892 минг сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар