1 июлга қадар Асака, Ғиждувон, Когон, Қарши, Хатирчи Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳрида 220 миллион долларлик 6 та йирик тўқимачилик корхонасини ишга туширилади

1 июлга қадар Асака, Ғиждувон, Когон, Қарши, Хатирчи Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳрида 220 миллион долларлик 6 та йирик тўқимачилик корхонасини ишга туширилади

12 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида “Ҳудудгазтаъминот”, “Ўздонмаҳсулот”, “Агросервис”, “Агролизинг” корхоналарида трансформация жараёнлари суст кетаётгани танқид қилинди.

Йиғилишда иккинчи чоракда саноатнинг ёқилғи-энергетикадан ташқари, бошқа тармоқларида жами 95 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, биринчи ярим йил якуни билан 7 фоизга ўсишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Бош вазир ўринбосарлари С.Умурзоқов, Ж.Қўчқоровга иккинчи чоракда 75 триллион сўмлик инвестицияларни амалга ошириш вазифаси қўйилди. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар – 1,7 миллиард доллар, халқаро молия ташкилотлари маблағлари – 1,1 миллиард доллар, бюджет маблағлари – 8 триллион сўм, банк кредитлари – 13 триллион сўмни ташкил этиши лозим.

1 июлга қадар ишга тушириш режалаштирилган 43 та йирик тармоқ ҳамда 2,5 мингта ҳудудий лойиҳаларни якунлаш бўйича назорат тизимини ўрнатиш кераклиги таъкидланди. Жумладан, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан бирга, 1 июлга қадар Асака, Ғиждувон, Когон, Қарши, Хатирчи Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳрида умумий қиймати 220 миллион долларлик 6 та йирик тўқимачилик корхонасини ишга тушириб, 2,5 минг нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаши кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимлари муддатида ишга тушмаслик хавфи мавжуд бўлган лойиҳалар билан шахсан ўзлари шуғулланишлари шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

М.Камолов, Б.Зарипов, Э.Солиев, Э.Турдимов, Т.Боболов, Х.Бозоров, Д.Ҳидоятовга 1 июлга қадар янги саноат корхоналари ташкил этиш суст бўлган 15 та туманда камида 10 тадан лойиҳани бошлаб, йил якунига қадар ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

– Ҳар бир раҳбар рақамларга масъул ва жавобгар, – деди Президент.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар