2021 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 305 млн доллар ажратилган

2021 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 305 млн доллар ажратилган

Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 1 трлн. 407 млрд. сўм, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 1 трлн. 412 млрд. сўм йўналтирилган.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк департаменти директори ўринбосари Мухтор Шоназаров маълум қилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2021 йилда 135 мингта лойиҳага жами 3,2 трлн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробарга кўп.

Ажратилган кредитларнинг 578 млрд. сўми (18%) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга, 2,6 трлн. сўми (82%) ўзини-ўзи банд қилувчи жисмоний шахсларга йўналтирилган.

Мазкур маблағларнинг 1 трлн. 407 млрд. сўми хотин-қизлар тадбиркорлигини, 1 трлн. 412 млрд. сўми ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилган.

Дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг 1,7 трлн. сўми қишлоқ хўжалиги, 900,0 млрд. сўми ишлаб чиқариш ва 650 млрд. сўми хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш учун йўналтирилган.

Дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун жорий йилда ажратилиши кўзда тутилган 9 трлн. сўм маблағларнинг камида 1 трлн. сўми ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадларига ажратилиши режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар