Навоий вилоятида 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

Навоий вилоятида 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли қарорига асосан аҳоли тадбиркорлигини таъминлаш мақсадида 540 млрд.сўм (шундан, 433 млрд.сўм илгари олинган имтиёзли кредитларнинг сўндирилиши ҳисобидан) имтиёзли кредит ажратиш белгиланган бўлиб, амалда йил бошидан бугунги кунгача барча жамғармалар ҳисобидан 19 817 нафар фуқаро ва тадбиркорларга 504,1 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар йўналтирилди.

Шундан:

- “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 18 958 нафар фуқаро ва тадбиркорларга 471,6 млрд. сўм;

- Ҳунармандчилик жамғармаси ҳисобидан 41 нафар ҳунармандга 2 017 млн. сўм;

- Деҳқон фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 696 нафар субъектга 24,5 млрд. сўм;

- Маҳаллий ҳокимлик ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан 27 нафар тадбиркорлик субъектларига 4,9 млрд. сўм;

- Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш жамғарма ҳисобидан 95 нафар тадбиркорлик субъектларига 1,1 млрд. сўм.

Жумладан, наслли қорамолга 12,1 млрд. сўм, қўйчиликга 128,4 млрд. сўм, асаларичиликга 23,4 млрд. сўм, иссиқхонага 20,4 млрд. сўм, балиқчиликга 7,2 млрд. сўм, паррандачилкга 33,3 млрд. сўм, ҳунармандчиликга 1,3 млрд. сўм, йилқи ва туяга 2,7 млрд. сўм, боғдорчиликга 10,1 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервисга 167,8 млрд.сўм, тикувчиликга 51,9 млрд. сўм, ишлаб чиқаришга 23,5 млрд. сўм ва қандолатчиликга 12,1 млрд. сўм ажратилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга0,5 трлн сўмлик, айланма маблағларни тўлдиришга0,9 трлн сўмлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга0,5 трлн сўмлик, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга0,5 трлн сўмлик ва ипотека дастурларига 0,6 трлн сўмлик кредитлар йўналтирилди.

Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар