Бухоро вилоятида 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар таҳлили

Бухоро вилоятида 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар таҳлили

Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли қарорига асосан аҳоли тадбиркорлигини таъминлаш мақсадида 915,0 млрд.сўм (шундан, 594,3 млрд.сўм илгари олинган имтиёзли кредитларнинг сўндирилиши ҳисобидан) имтиёзли кредит ажратиш белгиланган бўлиб, амалда йил бошидан бугунги (01.12.2022 й.) кунгача барча жамғармалар ҳисобидан 35 750 нафар фуқаро ва тадбиркорларга 822,3 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар йўналтирилди.

Шундан:

- “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 34 057 нафар фуқаро ва тадбиркорларга 776,7 млрд. сўм;

- Ҳунармандчилик жамғармаси ҳисобидан 215 нафар ҳунармандга 14 млрд. сўм;

- Деҳқон фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 1 460 нафар субъектга 31,2 млрд. сўм;

- Маҳаллий ҳокимлик ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан 10 нафар тадбиркорлик субъектларига 255 млн. сўм;

- Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш жамғарма ҳисобидан 8 нафар тадбиркорлик субъектларига 92 млн. сўм;

Жумладан, наслли қорамолга 145,8 млрд. сўм, қўйчиликга 109,3 млрд. сўм, асаларичиликга 22,3 млрд. сўм, иссиқхонага 69,8 млрд. сўм, балиқчиликга 9,6 млрд. сўм, паррандачилкга 58,4 млрд. сўм, ҳунармандчиликга 18,3 млрд. сўм, боғдорчиликга 12,7 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервисга 302,2 млрд.сўм, тикувчиликга 53,9 млрд. сўм ва ишлаб чиқаришга 19,0 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга1 167,3 млрд.сўмлик, айланма маблағларни тўлдиришга1 725,4 млрд.сўмлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга43,0 млрд.сўмлик, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга822,3 млрд.сўмлик ва ипотека дастурларига 495,8 млрд.сўмлик кредитлар йўналтирилди.

Бундан ташқари, кейинги 2023 йилда Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ташкил этилган Маркетплейс тизими Давлат солиқ қўмитасининг E-aktiv тизими билан интеграциялаштириш орқали арзон маҳсулот етказиб бериш ва мониторинг қилишнинг янги тизими ишга туширилиши, ажратиладиган кредитларнинг йиллик фоиз ставкалари биринчи 3 та тоифага кирувчи туман (шаҳар)ларга 14 фоиз, 4 ва 5-тоифадаги туман (шаҳар)ларга 12 фоиз даражасида белгиланиши, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кредитларга кафиллик миқдори 4-тоифадаги туман (шаҳар)ларга амалдаги 50 фоиздан 75 фоизгача, 5-тоифадагига – 100 фоизгача оширилиши, кредит фоиз ставкалари бўйича Жамғарма томонидан ажратиладиган компенсация 1-3 тоифадаги туман (шаҳар)ларга 3 фоиз (амалда 4,5 фоиз) ва 4-5 тоифаларига – 6 фоиз этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар