Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжуд?

Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжуд?

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига божхона омборларида жами 46,3 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу товарлардан дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 70,7 млрд.сўм божхона тўловлари ундирилиши кутилмоқда.

Булар асосан қуйидаги маҳсулотлардир:

  • гўшт (2,9 минг тн, 3,9 млн. долл.);
  • маргарин (3,1 минг тн, 3,6 млн. долл.);
  • кунгабоқар ёғи (3,5 минг тн, 2,6 млн. долл.);
  • био қўшимчалар (340,4 тн, 2,6 млн. долл.);
  • пальма ёғ (2,3 минг тн, 2,1 млн. долл.);
  • шоколад (633,3 тн, 1,5 млн. долл.);
  • шакар (3,2 минг тн, 1,2 млн. долл.);
  • болалар овқати (216,2 тн, 1,1 млн. долл.);
  • консерваланган сабзавотлар (918,8 тн, 1,1 млн. долл.);
  • буғдой (75,4 минг тн, 14,9 млн. долл.);
  • ун (3,3 минг тн, 807,2 минг долл.);
  • ун маҳсулотлари (вафли, печенье ва х.з.) (395,6 тн, 802,3 минг долл.);
  • сут маҳсулотлари (435,5 тн, 577,2 минг долл.);
  • банан (926,7 тн, 526,2 минг долл.);
  • макаронлар (472,6 тн, 491,2 минг долл.);
  • пишлоқ (128,8 тн, 483,1 минг долл.)
  • чой (70,0 тн, 371,5 минг долл.);

Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодиёт тармоқлари бўйича 4,7 млн. доллар, ҳудуд корхоналари бўйича 41,6 млн. долларни ташкил этади.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича:

  • “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК (3,0 млн. долл., асосан био қўшимчалар, пальма ёғи, буғдой, консерваланган сабзавотлар, соя, арахис, зайтун ёғи);
  • “Ўзёғмойсаноати” уюшмаси (1,4 млн. долл., асосан кунгабоқар ёғи, буғдой, пальма ёғи);
  • “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси (328,3 минг долл., асосан гўшт, ун, шакар, кунгабоқар ёғи, консерваланган сабзавотлар);
  • “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси (7,2 минг долл., био кушимчалар);
  • “Ўзчармсаноат” уюшмаси (4,2 минг долл., кимёвий тузлар).

Ҳудудлар бўйича:

  1. Тошкент шаҳар (26,4 млн. долл., асосан био қўшимчалар, шоколад, болалар овқати, маргарин, гўшт, буғдой, ун маҳсулотлари, шакар, пальма ёғи, банан, макаронлар);
  2. Тошкент вилояти (4,3 млн. долл., асосан ун, буғдой, шакар, био қўшимчалар, кунгабоқар ёғи, пахта ёғи, гўшт, маргарин);
  3. Сирдарё (3,9 млн. долл., асосан буғдой, соя, арахис, зайтун ёғи, пахта ёғи);
  4. Самарқанд (3,6 млн. долл., асосан маргарин, буғдой, пахта ёғи, соя, арахис, зайтун ёғи, гўшт, ун);
  5. Наманган (3,3 млн. долл., асосан гўшт, буғдой, пальма ёғи, маргарин, ун, шоколад);
  6. Фарғона (2,9 млн. долл., асосан буғдой, олма, ун, био қўшимчалар, гўшт, картошка, банан);
  7. Қорақалпоғистон Рес. (600,7 минг долл., буғдой, сут маҳсулотлари, балиқ);
  8. Хоразм (557,3 минг долл., асосан кунгабоқар ёғи, био қўшимчалар, банан, макарон);
  9. Бухоро (412,0 минг долл., асосан буғдой, қуритилган мевалар, сут маҳсулотлари);
  10. Андижон (98,9 минг долл., асосан био қўшимчалар ва кунгабоқар ёғи);
  11. Жиззах (95,4 минг долл., био қўшимчалар ва сут маҳсулотлари);
  12. Сурхондарё (82,3 минг долл., консерваланган денгиз махсулоти, цитруслар);
  13. Қашқадарё (11,1 минг долл., асосан цитрус мевалар).
  14. Навоий (2.1 минг долл., асосан кунгабоқар ёғи, био қўшимчалар).

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар