2020 йилгача Самарқандда олтита, келгуси йилда элликта меҳмонхона ўз фаолиятини бошлайди

2020 йилгача Самарқандда олтита, келгуси йилда элликта меҳмонхона ўз фаолиятини бошлайди

Шу билан бирга мазкур йилда жисмоний шахслар томонидан 15 та меҳмон уйлари ташкил этилади. Натижада 185 та янги иш ўринлари яратилади.

Бу ҳақда Самарқанд вилоят турзимни ривожлантириш департаменти журналист ва блогерлар учун уюштирилган матбуот анжуманида маълум қилди.

- 2019-2021 йиллар давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит линияси орқали туризм инфратузилма объектларини ривожлантириш мақсадида 74 та лойиҳани қамраб олган 1311,8 млрд сўмлик манзилли дастур ишлаб чиқилди,-деди Дилшод Нарзиқулов. – Ушбу лойиҳаларимиз амалга ошса, 2828 та янги иш ўрни яратилади.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, ўтган ўн ой давомида Самарқандга 2 миллион 700 минг маҳаллий ва хорижий сайёҳлар келган.
Келгуси йилда хорижий туристлар сонини 500 мингга етказиш режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар