2021 йил январь ойида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича маълумот берилди

2021 йил январь ойида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича маълумот берилди

2021 йилнинг январь ойида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 427 млн. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 27 млн. долларга ёки 7 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 101 млн. долларга етди. Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 326 млн. долларга етди.

2020 йилда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 17 миллион долларга ёки 0,3 фоизга ошгани ҳақида хабар қилган эдик.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар