2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча баравар оширилади

2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча баравар оширилади

Бу ҳақда “Тошкент ёшлар форуми — 2020”да иштирок этган соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Амрилло Иноятов айтиб ўтди. “Газета.uz” хабар беришича, Иноятов бу яқин кунларда амалга оширилиши кутилаётганини маълум қилган.

“Бу оғриқли савол … Сизни ишонтириб айтаман, муҳтарам президентимиз айтдилар, яқин кунларда, яқинлашиб келаётган 2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг иш ҳақи бир неча баравар оширилади”, — деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

У шунингдек, хориждаги ўзбекистонлик мутахассисларни ватанга қайтариш масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

“Улар чет элдаги қулайликлар туфайли мамлакатни тарк этишди. Уларни қайтаришнинг ягона усули — яхши иш ҳақи олиш. Яқинда Президент биз бирламчи тиббий ёрдам шифокорларининг иш ҳақини 1000 долларга кўтарамиз деб эълон қилди. Шунда улар ўзлари қайтиб келишади. Агар Африкада улар ўртача 3000 доллар маош олса, бу ерда 1000 доллар коэффициенти бўйича бу иш ҳақига тенг бўлади. Биз эндигина оёққа тураётган янги мамлакатмиз”, — деди у.

Ноябрда Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар каби тиббиёт ходимлари 1000 доллар миқдорида маош олишлари лозимлигини таъкидлаган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар