2021 йилда Ўзбекистонда «Nike» ва «Adidas» бренди остида кроссовкалар ишлаб чиқарилади

2021 йилда Ўзбекистонда «Nike» ва «Adidas» бренди остида кроссовкалар ишлаб чиқарилади

Аввалроқ, "Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбари Фахриддин Бобоев «Экономическое обозрение» журналига берган интервьюсида жаҳон брендлари билан бир қатор шартномалар тузилгани ва “Nike ва Adidas етакчи компаниялари билан бизнинг бозорга кириш учун келишув мавжудлиги ҳақида хабар қилган эди.

2019 йил бошида Хитой давлатидан «Nike», «Adidas» бренди остида кроссовкалар ишлаб чиқарувчи «Tianjin Zhongzhilihua» компанияси билан «SinoInternational» МЧЖ ўртасида келишувга эришилган. Ушбу брендлар остида маҳсулот ишлаб чиқарадиган завод Aндижон вилоятида ишга тушади. Бу ҳақда «Ўзчармсаноат» уюшмаси Review.uz'га хабар қилди.

«Nike» ва «Adidas» кроссовкаларини ишлаб чиқарувчи линия 2021 йил 4-чорагида ишга тушиб, 2022 йилнинг 3-чорагида тўлиқ қувватда ишлай бошлайди. Заводда йилига жами 3 миллион жуфт спорт пойабзали ишлаб чиқарилиши кутилмоқда, Кun.uz хабар қилди.

2019 йил бошида амалга оширилган «Tianjin Zhongzhilihua» компанияси билан «SinoInternational» МЧЖ ўртасидаги келишувга кўра, Aндижон вилоятида 2020-2022 йилдан босқичма-босқич ( 3 босқичда) «Nike» ва «Adidas» кроссовкалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Марказий Осиё давлатларига тайёр маҳсулотларнинг 50 фоизини экспортга йўналтириш режалаштирилган.

Биринчи босқич 2021 йилнинг 4-чорагида ишга тушиб, лойиҳа 2022 йил 3-чорагида тўлиқ қувватда ишга тушиши режалаштирилган.

«SinoInternational» МЧЖ корхонасига Aндижон вилояти Aсака туманидан 1 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, ҳозирда 1000 кв.метр жойга бино иншоотлари қурилган. Дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилган. Корхона 2020 йилнинг 4-чорагида ишга тушган.

Вилоятдаги ишсиз эркаклар ва аёлларни ишга жалб қилган ҳолда ҳозирда синов тариқасида 1 ойда 40 минг жуфт болалар ва ўсмирлар кроссовкалари ишлаб чиқарилмоқда.

«Nike», «Adidas» кроссовкалари талаб даражасида ишлаб чиқарилганидан сўнг, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 50 фоизини Марказий Осиё давлатларига экспорт қилишни «Tianjin Zhongzhilihua” компанияси зиммасига олган. Шу билан бирга, «SinoInternational» МЧЖ халқаро ярмаркаларда иштирок этиш ҳисобига 30 фоизини бошқа давлатларга ва 20 фоизини ички бозорга сотишга келишилган.

Лойиҳа тўлиқ ишга тушиши учун тўғридан тўғри 12 миллион AҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилган. Ҳозирда хорижий инвестор томонидан 6 миллион AҚШ долларлик инвестиция киритилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар