2021 йилда йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахслар таркиби ўзгарди

2021 йилда йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахслар таркиби ўзгарди

Жорий йилнинг 11 январида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг “Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди.

Унга кўра, Йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахслар таркиби ўзгарди. Ушбу санага қадар мазкур тоифага кирувчилар сони 836 тани ташкил этган. Жорий йилда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан хизмат кўрсатиладиган йирик солиқ тўловчилар таркибига акциз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 2 та, "Ўзбекнефтегаз" АЖ тизимидаги 2 та ҳамда 280 та бошқа йирик корхоналар қўшилди. Бунинг эвазига йирик солиқ тўловчилар таркиби жами 1 120 тага етди.

Шундан:

  • акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар — 113 та;
  • - тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари — 34 та;
  • - “Навоий КМК” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар — 12 та;
  • - маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар (СРП) — 5 та;
  • - маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар — 742 та;
  • - углеводород хом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар (автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари бундан мустасно) — 190 та;
  • - Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар — 24 тани ташкил этади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар