2022 йил январь-июнь якунлари бўйича Жиззах вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

2022 йил январь-июнь якунлари бўйича Жиззах вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

2022 йил январь-июнь ойларида Жиззах вилоятида хизматлар ҳажми 3 706,5 млрд. сўмни ташкил этган ва 2021 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 13,5 фоизга ошган. Вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 35 фоизни ташкил этган.

2022 йил январь-июнь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш савдо (29,9%), молиявий (25,7%) ва транспорт (14,6%), хизматларга тўғри келган. Кейинги ўринларни таълим хизматлари (5,3%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (5,1%) ва турар жой ва овқатланиш хизматлари (3,0%) эгаллаган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2022 йил январь-июнь ойларида барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди. Ижара хизматлари 37,2%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 22,1%, молиявий хизматлар 20,4%, савдо хизматлари 12,7%, бошқа хизматлар 12,7%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 9,9%, турар жой ва овқатланиш хизматлари 9,7%, таълим хизматлари 7,8%, транспорт хизматлари 6,3%, компьютерлар, уй жиҳозлари, шахсий буюмларни таъмирлаш хизматлари 5,2%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ва соғлиқни сақлаш хизматлари 4,3%, меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари, техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 2,4% га ошган.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 42,3% Жиззах шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Ш.Рашидов (13,0%), Ғаллаорол (8,1%) ва Зомин (8,0%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида Янгиобод (1,0%), Зафаробод (1,7%) ва Арнасой (1,8%) туманларининг ўрни жуда кам.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Бахмал (123,5%), Жиззах шаҳри (116,7%) ва Дўстлик (116,5%) туманларида кузатилган.

Элёр Пўлатов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар