23 мартдан бошлаб Ўзбекистонда тўй ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш таъқиқланади

23 мартдан бошлаб Ўзбекистонда тўй ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш таъқиқланади

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда 21 мартдан бошлаб, бир қатор объектлар ва хизматлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Хусусан:

  • кўнгил очар объектлар (шу жумладан, тунги клублар, дискотека);
  • спа ва массаж салонлар;
  • чойхона ва ошхоналар (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно);
  • караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари;
  • компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари.

Шунингдек, 23 мартдан бошлаб, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар