Ўзбекистонда 9 минг нафардан зиёд киши карантинга олинган

Ўзбекистонда 9 минг нафардан зиёд киши карантинга олинган

Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, бугунги кунгача Ўзбекистонда 9 минг нафардан зиёд киши карантинга олинган.

Уларнинг салкам 7 минг нафарига уйига жавоб берилган. Ҳозир вақтда 2,3 минг нафар киши карантинда ушлаб турилибди.

"Президентимиз хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари бўйича маслаҳат ва кўмак олиш бўйича топшириқ берган. Бу тез кунда содир бўлиши мумкин. Бироқ шуни айтиш керакки, бугунги кунда ҳам ҳар бир қадамда Хитой тажрибаси инобатга олинмоқда", деди Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар