6 ой давомида банклар орқали қанча нақд пул айланган – Марказий банк шарҳи

6 ой давомида банклар орқали қанча нақд пул айланган – Марказий банк шарҳи

2021 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 231,9 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 47 фоизга ошди, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 115,4 трлн. сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 116,5 трлн. сўмни ташкил этди.

2021 йил январь-июнь ойларида банк карталарига 126,9 трлн.сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 42,1 трлн. сўмлик (33,2 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь-июнь ойларига нисбатан 35,6 трлн. сўмга ошиши кузатилган бўлса, ушбу ўсишнинг асосий қисми банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми 15,8 трлн. сўмга ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун 11,3 трлн. сўм ошиши ҳисобига юзага келди.

Банклар кассаларига нақд пул тушумлари ҳажми ва нақд пулга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда муомалага қўшимча нақд пуллар чиқариб борилди ҳамда айрим даврларда муомаладаги ортиқча нақд пулларнинг қайтиши кузатилди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар