Алишер Усмонов андижонликларга 2,5 миллиард сўм моддий ёрдам ажратди

Алишер Усмонов андижонликларга 2,5 миллиард сўм моддий ёрдам ажратди

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида коронавирус пандемияси даврида моддий жиҳатдан эҳтиёжманд оилалар қаторидан жой олган юртдошларимиз қўллаб-қувватланмоқда.

Марҳамат тумани Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош қисмида жойлашган бўлиб, тан олиш керак, иқтисодиёти эндигина юксалиш сари қадам қўйган туманлардан бири ҳисобланади. Ўрганиш давомида тумандаги жами 48 та маҳалладан 1000 та оила эҳтиёжманд, деб топилган.

Уларга ўзбекистонлик таниқли бизнесмен Алишер Усмонов 2,5 миллиард сўм миқдоридаги моддий ёрдам ажратди. Ҳар бир оилага 2,5 миллион сўмдан берилди, деб ёзмоқда Халқ сўзи нашри.

— Кундалик ташвишлар билан овора бўлиб ҳатто оиламизнинг, айниқса, фарзандларимизнинг истиқболи ҳақида қайғуриш кўнглимизга ҳам сиғмаётган бир пайтда саховатли инсонларнинг кўрсатган муруввати энг катта мукофот бўлди,— дейди марҳаматлик Абдурасул Иномов. — Бу маблағ нафақат моддий ёрдам, балки, эртанги кунимизга, ҳукуматимизга, меҳри уммон замондошларимизга бўлган ишонч ифодасидир. Бизга шу қадар эътибор кўрсатилган экан, биз ўзимиз ҳам бу ишончни оқлаймиз.

Ажратилган маблағлардан иборат “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти пластик карталари ҳар фуқарога мутасаддилар томонидан етказиб берилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар