Намангандаги Халқаро бизнес марказига Алишер Усмонов номи берилади

Намангандаги Халқаро бизнес марказига Алишер Усмонов номи берилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил март ойида Наманган вилоятига ташриф давомида Наманганда Халқаро бизнес-марказ ва бизнес-мактаби ташкил этиш таклифи билдирилганди.

Ташриф давомида мазкур иншоот учун жойлар ўрганилди ва тегишли лойиҳа тайёрлаш юзасидан кўрсатма берилди.

Ўтган вақт давомида лойиҳа қайта кўриб чиқилиб, маҳаллий ҳокимлик ва ҳомийлар томонидан унинг ижросига киришилди.

Наманган вилояти фаоллари ушбу бизнес-марказга таниқли тадбиркор Алишер Усмонов номини бериш ташаббуси билан чиқдилар.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов томонидан жорий йил 15 ноябрь куни лойиҳа жойида кўриб чиқилиб, уни амалга ошириш ишларига 2021 йил баҳор ойларида киришилиши маълум қилинди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар