Наманган вилояти бўйича 2023 йилнинг январь-июнь ойларида чакана савдо товар айланмаси 8 438,3 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йил январь-июнь ойларига нисбатан 6,6% га кўпайган. Вилоят чакана савдо товар айланмасининг республикадаги улуши 6,3% ташкил этди.
Чакана савдо товар айланмасининг таркибий қисмларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига 94,0% ва йирик корхоналар ҳиссасига 6,0% тўғри келди. Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми, 2022 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 6,8% га кўрайган ва 504,6 млрд. сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми статистик ҳисоб-китобларга кўра 7 933,7 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 6,6% га кўрайган.
Наманган вилояти бўйича чакана савдо товар айланмаси ҳажмида энг юқори улушни 3 265,1 млрд. сўм (38,7%) билан Наманган шаҳри ташкил этди. Вилояти чакана савдо товар айланмасида энг қуйи улушни 271,1 млрд. сўм (3,2%) билан Мингбулоқ тумани ташкил этди.
2023 йил январь-июнь ойлари ҳолатига кўра ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 2 800,7 минг сўм (2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,2% га кўпайган). Ушбу кўрсаткични ҳудудлар кесимида солиштирилганда энг юқориси Наманган шаҳри (4 783,4 минг сўм), Чуст (2 607,8 минг сўм) ва Тўрақўрғон (2 599,4 минг сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Вилоят аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмасида бошқа барча ҳудудларда ўсиш кузатилди. Мингбулоқ тумани (106,0%), Наманган шаҳри (104,7%) ва Косонсой туманида (104,7%) аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси кўрсаткичларида юқори ўсиш суръатлари кузатилди.
Изоҳ қолдириш