Ушбу даврда Навоий вилояти ЯҲМ ҳажми 49 729,0 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5%га ўсган, шунингдек, ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 7,9%ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 47 724,5 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,4%га ошган.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 98%ни ташкил этган бўлса, маҳсулотларга соф солиқлар эса 2%ни ташкил этган.
ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 74,1% (2021 йилда 73,4%), қишлоқ хўжалиги улуши 13,3% (2021 йилда 14,8%) ва хизмат кўрсатиш улуши 12,6% (2021 йилда 11,8%) ни ташкил қилган.
Республика макроиқтисодий кўрсаткичларининг шаклланишида вилоятнинг ҳиссаси аҳамиятли ҳисобланади. ЯИМда вилоятнинг ҳиссаси 7,9%ни ташкил этиб, ҳуддудлар ичида 3-ўрин, республика саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси 16%ни ташкил этиб, 3- ўрин, асосий капиталга инвестициялар киритиш 6,8%ни ташкил этиб, 5-ўринни эгаллаган.
Вилоят аҳоли жон бошига асосий иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаганда республика бўйича ўртача кўрсаткичларидан юқори. Жумладан, аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми, саноат махсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳудудлар ичида 1-ўрин, қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича ҳудудлар ичида 6-ўрин, асосий капиталга инвестициялар киритиш, кўрсатилган бозор хизматлари ва чакана савда айланмаси соҳалари бўйича 2-ўриндалиги аҳамиятлидир.
Изоҳ қолдириш