Ушбу даврда Бухоро вилоят ЯҲМ ҳажми 43,5 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилги мос даврга нисбатан 6,2%га ўсган, шунингдек, ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 6,9%ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 10 708,0 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврга нисбатан 4,0%га ошган.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 97,3%ни ташкил этган бўлса, маҳсулотларга соф солиқлар эса 2,7%ни ташкил этган.
ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 22,7% (2021 йилда 20,8%), қишлоқ хўжалиги улуши 40,6% (2021 йилда 44,1%) ва хизмат кўрсатиш улуши 36,7% (2021 йилда 35,1%) ни ташкил этган.
Республика макроиқтисодий кўрсаткичларини шаклланишида вилоятнинг ҳиссаси аҳамиятли ҳисобланади. ЯИМда вилоятнинг ҳиссаси 6,9%ни ҳамда асосий капиталга инвестициялар киритишда 8,2%ни ташкил этиб 4-ўрин, қурилиш ишлари бўйича 6,7%ни ташкил этиб 3 ўринни ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 12,1%ни ташкил этиб, 1-ўринни эгаллаган.
Вилоят аҳоли жон бошига асосий иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаганда республика бўйича ўртача кўрсаткичларидан юқори. Жумладан, аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми бўйича ҳудудлар ичида 10-ўрин, асосий капиталга инвестициялар киритиш соҳасида 7-ўрин, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 8-ўрин, кўрсатилган бозор хизматлари соҳаси бўйича 7-ўрин ва чакана савда айланмаси соҳасида 9-ўриндалиги аҳамиятлидир.
Изоҳ қолдириш