2023 йилнинг 1-апрел ҳолатига Андижон вилоятида доимий яшовчи аҳоли сони, йил бошига нисбатан 15,4 минг кишига (0,5%) кўпайиб, жами 3 338 минг кишини ташкил этди. Хусусан, шаҳар аҳолиси 1 743 минг кишига (жами аҳолининг 52,2%), қишлоқ аҳолиси эса 1 596 минг (жами алоҳилинг 47,8%) кишига етди. Андижон вилояти аҳоли сони бўйича республикада Самарқанд (4 138 минг), Фарғона (3 995 минг) ва Қашқадарё(3 499 минг) дан кейин 4-ўринни эгаллади.
Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилнинг 1-апрел ҳолатига меҳнатга лаёқатли аҳоли, вилоят доимий аҳолисинг 56,2% ини, мехнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 32,5% ни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 11,3% ни ташкил қилган. Аҳоли сонининг тақсимланиши 1 691 минг нафар эркаклар (50,7%), 1 647 минг нафар аёллар (49,3%) ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесими бўйича қаралганда, Андижон шаҳри (470 минг), Асака (349 минг) ва Шаҳрихон туманлари (319 минг) вилоятдаги энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи, Бўстон (77 минг), Улуғнор (63 минг) ва Хонобод (45 минг) шаҳри эса вилоятдаги кам аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар ҳисобланади.
Вилоят бўйича 1 квадрат километрга ўртача 7,8 киши тўғри келиб, Андижон шаҳри (67,2 киши), Хонобод шаҳри (22,6 киши) ва Асака тумани (13 киши) аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар сирасига киради.
2023 йил I квартали давомида туғилишлар сони 19,3 мингтани, ўлимлар сони 3,5 мингтани, қайд этилган никоҳлар сони 3,7 мингтани ва никоҳдан ажралишлар 1,5 мингтани ташкил этган.
Aҳоли миграцияси бўйича, вилоятга 1,5 минг киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган бўлса, 1,9 минг киши доимий яшаш мақсадида вилоятдан кўчиб кетган.
Изоҳ қолдириш