Апрель ойида микроқарз тақдим этаётган банклар (+рўйхат)

Апрель ойида микроқарз тақдим этаётган банклар (+рўйхат)

Апрель ойида (07.03.2021 йил ҳолатига)банклар томонидан тақдим этилаётган миқрокарзлар бўйича "Банкир кундалиги" телеграм канали аниқлик киритди. Қуйида микроқарз таклиф этаётган банклар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

1. Алоқабанк

Алоқачи микроқарзи
Кредит миқдори 3 млн. сўмдан - БҲМ нинг 100 баробаригача

Кредит муддати 12 - 24 ой
Фоизи 25 - 26 %

Кредит АТ “Алоқабанк“да иш ҳақи лойиҳаси доирасида очилган пластик карталари орқали ажратилади.

2. Туронбанк
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 26%
Таъминотга учинчи шахс кафиллиги ёки суғурта полиси тақдим қилинганда 24 ойга 26% (БҲМ 100 баробаригача)
Таъминотга мол - мулк тақдим қилинганда 36 ойга 26%.

3. Ziraat bank uzbekistan
Фоизи 26%, 27%, 28%
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача.

4. Tenge bank
Микрозайм
Фоизи 30%
Муддати 12 ой
Миқдори 20 млн. сўмгача

Микрозайм Plus
Фоизи 25%
Муддати 36 ой
Миқдори 50 млн. сўмгача.

5. Ўзмиллийбанк
Муддати 12 ой
Йиллик фоизи 28%
Кредит миқдори 24,5 млн сўмгача.

Микроқарз нақд пулсиз шаклда қарз олувчининг банк картасига ўтказиш йўли билан ёки нақд пул кўринишида берилади.

6. Ипак йўли банк
Муддат 24 ойгача
Фоизи 31 %
Миқдори 22,3 млн. сўмгача.

Гаров асосида микроқарз

Кредит муддат 60 ойгача
Фоизи 26,9 %
Миқдори 50 млн. сўмгача.

7. Ҳамкорбанк
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи
1 йилга - 26%
2 йилга - 28%
3 йилга - 30%.

Таъминоти:
БҲМнинг 100 баробаригача - жисмоний шахс кафиллиги.
БҲМнинг 100 баробаридан юқори бўлган суммага - мол мулк гарови.

8. Халқ банки
Муддати 12 ой
Миқдори БҲМнинг 100 баробаригача
Фоизи - 23%

9. Poytaxt bank
Муддати 12 - 24 ой
Миқдори БҲМнинг 100 баробаригача
Фоизи 25% - 28%

Кўрсатилгандан бошқа шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги банк номи устига босинг.

Март ойида микроқарз тақдим этган банклар (+рўйхат)

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар