АҚШ коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга маблағ ажратди

АҚШ коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга маблағ ажратди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC/CAR) Марказий Осиё ҳукуматларининг COVID-19 га қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 6,8 миллион доллар ажратди.

Бунинг 2,07 миллион доллари Ўзбекистонга берилади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.

Маблағ COVID-19 тестлари учун лаборатория жиҳозлари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга сарфланади.

Шунингдек, ажратилган маблағ CDC Атлантада очганига ўхшаш Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида шошилинч тиббий операциялар марказини ташкил этиш мақсадида тегишли жиҳоз харид қилиш ва тренинг ўтказишга сарфланади.

CDC чегара кириш пунктларида текширувдан ўказиш учун техник кўмак ҳам беради, бу эса мамлакатнинг чегараларда шахсларни аниқлаш ва жавоб қайтариш қобилиятини мустаҳкамлайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар